Жарималар. 3 қисм.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботларини юритиш соҳасидаги қоидаларнинг бузилиш ҳолатлари учун жарима санкциялари
ЭКИҲ — энг кам иш ҳақи.
№ | Ҳуқуқбузарликлар | Жарима | Манба |
1 | Солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш | фуқароларга ЭКИҲнинг 3 баробаридан 5 баробаригача, мансабдор шахсларга эса — 5 баробаридан 7 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 174 модда |
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилса | фуқароларга ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — 10 баробаридан 15 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 174 модда | |
2 | Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик | ЭКИҲнинг 3 баробаридан 5 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175 модда |
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса | ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175 модда | |
3 | Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш | ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175-1 модда |
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда | ЭКИҲнинг 10 баробаридан 30 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175-1 модда | |
4 | Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш | ЭКИҲнинг 10 баробаридан 15 бараваригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175-4 модда |
5 | Ходимлар сонини яшириш фуқароларга ЭКИҲнинг 1 баробаридан 5 баробаригача, мансабдор шахсларга эса — 5 баробаридан 10 баробаригача | Фуқароларга ЭКИҲнинг 1 баробаридан 5 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175-5 модда |
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда | фуқароларгаЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача, мансабдор шахсларга эса — 10 баробаридан 15 баробаригача | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175-5 модда |
Анча миқдордаги қиймат деганда ЭКИҲнинг 100 бараваридан – 300 баробаригача бўлган,
Кўп миқдорда денганда ЭКИҲнинг 300 дан – 500 баробаригача бўлган миқдор тушунилади.
Бу муҳим! Маъмурий жавобгарликдан ташқари, шунингдек баъзи ҳуқуқбузарликларга жиноий жавобгарлик ҳам бор.
Қоида бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун қайси меъёрий-ҳуқуқий актлар билан танишишни тавсия этамтиз:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси;
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун;
“Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги йўриқнома.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ишҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.
2 қисм. Маълумотларни тақдим этиш соҳаси учун жарима санкциялари
1 қисм. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима санкциялари