Жарималар. 2 қисм.

штрафы

Маълумотларни тақдим этиш соҳаси учун  жарима санкциялари

ЭКИҲ — энг кам иш ҳақи.

Анча миқдордаги қийматда деганда ЭКИҲнинг 100 бараваридан – 300 баробаригача бўлган,

Кўп миқдорда денганда ЭКИҲнинг 300 дан – 500 баробаригача бўлган миқдор тушунилади.

Ҳуқуқбузарлик Жарима Манба
1 Давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туришдан бўйин товлаш
агар фаолият кўпи билан ўттиз кун амалга оширилган бўлса ЭКИҲнинг 50 баробари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда; Солиқ кодекси,  113 модда
Агар фаолият ўттиз кундан ортиқ амалга оширилган бўлса ЭКИҲнинг  100 баробари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 50  фоизидан кам бўлмаган миқдорда. Солиқ кодекси,  113 модда
2 Қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттириш маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.. Солиқ кодекси,  118 модда
3 Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш фуқароларга ЭКИҲнинг 1 баробаридан 3 баробаригача, мансабдор шахсларга эса — 3 баробаридан 7 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175 -3 модда
4 Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 баробаридан 7 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 176 модда
Ушбу ҳуқуқбузарлик анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этилганда ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 7 баробаридан 10 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 176 модда
Ушбу ҳуқуқбузарлик кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этилганда ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 10  баробаридан 50 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 176 модда
5 Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш ЭКИҲнинг 10 баробаридан 15 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 176-2 модда
6 Солиқ органларида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларини очиш ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 175  модда

Бу муҳим! Маъмурий жавобгарликдан ташқари, шунингдек баъзи ҳуқуқбузарликларга  жиноий жавобгарлик ҳам бор.

Қоида бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун қайси меъёрий-ҳуқуқий актлар билан танишишни тавсия этамиз:

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ  кодекси;

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.

 1 қисм. Савдо ва  хизмат кўрсатиш соҳасидаги  ҳуқуқбузарликлар учун жарима санкциялари.

3 қисм. Бухгалтерия ҳисоби ва  солиқ ҳисоботларини юритиш  соҳасидаги қоидаларнинг бузилиш ҳолатлари  учун жарима санкциялари

07.04.2018