Жарималар. 1 қисм

штраф за торговлю

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги  ҳуқуқбузарликлар  учун   жарима  санкциялари

ЭКИҲ — энг кам иш ҳақи.

Анча  миқдордаги қиймат деганда ЭКИҲнинг 100 бараваридан – 300 баробаригача бўлган,

Кўп миқдорда денганда ЭКИҲнинг 300 дан – 500 баробаригача  бўлган миқдор тушунилади.

Бу муҳим! Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан ташқари жиноий жавобгарлик ҳам бор.

Ҳуқуқбузарлик Жарима Манба
1 Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидасини бузиш фуқарога ЭКИҲнинг  1 дан – 5 баробаригача, мансабдор шахсларга 5 дан – 7 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида  кодекс, 164 модда
2 Савдо ва  хизмат  кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда  бузиш фуқарога ЭКИҲнинг  5 дан – 10 баробаригача, мансабдор шахсларга 7 дан – 15 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 164 модда.
3 Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш Фуқарога ЭКИҲнинг10 дан – 50 баробаригача,  мансабдор шахсларга  40 дан – 80 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 164 модда.
4 Ёнилғи-мойлаш материаллари билан, дори-дармон воситалари ёки  тиббий буюмлар билан қўлда савдо қилиш ёхуд  шаҳарларда белгиланмаган жойларда  савдо қилиш Сотилаётган маҳсулотларни мусодара қилиш билан ЭКИҲнинг  5 баробаридан –  10 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 164 модда
5 Дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар  ёхуд ёнилғи-мойлаш  материаллари сотиш  қоидаларини бузиш фуқарога ЭКИҲнинг 5 дан – 10 баробаригача,  мансабдор шахсларга  7 дан – 15 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 164 модда
6 Фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғилланиш фуқарога ЭКИҲнинг 5 дан – 10 баробаригача,  мансабдор шахсларга  10 дан – 20 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 165 модда
7 Фаолият билан лицензиясиз, такроран, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин  бир йил давомида шуғилланганда фуқарога ЭКИҲнинг 10 дан – 20 баробаригача,  мансабдор шахсларга  20 дан – 30 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 165 модда
8 Кирим қилинмаган товарларни сақлаш Кирим қилинмаган товар қийматининг  20 фоизи миқдорида Солиқ кодекси, 114 модда
9 Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) сумманинг 20 фоизи миқдорида Солиқ кодекси, 114 модда
10 Фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатмасдан савдони амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш ЭКИҲнинг  30 баробаридан – 50 баробаригача Солиқ кодекси, 119 модда
11 Жарима  қўлланилганидан кейин  юқоридаги қоида бузиш ҳолати бир йил давомида такрорланганда ЭКИҲнинг  70 баробаридан –  100 баробаригача Солиқ кодекси, 119 модда
12 Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этиш ЭКИҲ нинг 100 баробари Солиқ кодекси, 119 модда
13 Жарима  қўлланилганидан кейин  юқоридаги қоида бузиш ҳолати бир йил давомида такрорланганда ЭКИҲ нинг 200 баробари Солиқ кодекси, 119 модда
14 Озиқ-овқат  маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг сифати ва  ишлаб чиқариш маркаларини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ва сотиш учун олиб қўйиш фуқарога ЭКИҲнинг 3 дан – 5 баробаригача,  мансабдор шахсларга  5 дан – 10 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 166 модда
15 Жарима қўлланилганидан кейин юқоридаги қоида бузиш ҳолати бир йил давомида такрорланганда фуқарога ЭКИҲнинг 5 дан – 10 баробаригача,  мансабдор шахсларга  10 дан – 15 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 166 модда
16 Ишлаб чиқариш маркаси  ёки товар белгисида  ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида  ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш ва  ва  шу мақсадда сотиб олиш Мансабдор шахсларга  ЭКИҲнинг  10 баробаридан –  15 баробаригача Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекс, 166 модда

Қоида бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун қайси меъёрий-ҳуқуқий  актлар билан танишишни тавсия этамиз:

“Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби  тўғрисида”ги Низом.

Умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари.

Чакана савдо қоидалари.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” ги Қонун.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг иш қоидалари.

“Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиблари тўғрисида”ги Қонун.

Амалга ошириш учун лицензия талаб этиладиган фаолият турлари.

2 қисм. Маълумотларни тақдим этиш соҳаси учун жарима  санкциялари

3 қисм. Бухгалтерия ҳисоби ва  солиқ ҳисоботларини юритиш  соҳасидаги қоидаларнинг бузилиш ҳолатлари  учун жарима санкциялари

07.04.2018