Юридик шахсларнинг солиқлари

Юридик шахсларга уч хилда солиқ солиш кўзда тутилган
Солиқ турлари | 1 млрд.гача оборотга эга компаниялар | 1 дан – 3 млрд.гача оборотга эга компаниялар | 3 млрд.дан ортиқ оборотга эга компаниялар |
ЯСТ | жадвалга асосан | йўқ | йўқ |
Даромад солиғи | йўқ | 12% | 12% |
ҚҚС | Хоҳишга кўра | Соддалаштирилган тартиб ёки умумий | 20% |
Мол-мулк солиғи | Кўчмас мулкнинг қолдиқ нархига нисбатан 2% | Кўчмас мулкнинг қолдиқ нархига нисбатан 2% | Кўчмас мулкнинг қолдиқ нархига нисбатан 2% |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | ҳа, ставка бўйича | ҳа, ставка бўйича | ҳа, ставка бўйича |
Ер солиғи | ҳа, ставка бўйича | ҳа, ставка бўйича | ҳа, ставка бўйича |
ЯИТ | 12% | 12% | 12% |
Дивидендларга солиқлар | 5% | 5% | 5% |
Эътибор беринг:
Ягона солиқ тўловини (бундан кейинги ўринларда ЯСТ) тўлаётганлар ўз хоҳишлари билан қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўлашга, ҚҚСнинг соддалаштирилган тартибига ёки солиқлар тўловининг умумий белгиланган тизимига ўтиш ҳуқуқларига эга;
ЯСТ тўловчилари.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 350 моддасига биноан шунингдек, қуйидагилар ҳам ЯСТ тўловчилари ҳисобланади:
4) солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган:
мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи;
Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган якка тартибдаги тадбиркорлар;
5) солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган оилавий корхоналар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилги ПҚ-4086 сонли қарорининг 9 пунктига асосан ЯСТ ва ягона ижтимоий тўлов(ЯИТ)нинг энг кам миқдорлари бекор қилинди.
Шунингдек, баъзи солиқ тўловчилар учун акциз ва ер қаъридан фойдаланганлик учун бир неча тўловлар сингари солиқлар ҳам бор;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 сонли қарорига асосан 2019 йилнинг 1 июлидан агар сиз ҚҚС тўловчиси бўлсангиз ва сизга ҚҚСдан счет-фактура беришган бўлса, қабул қилишдан илгари сиз уни тақдим этувчининг ҚҚС тўловчисими ёки йўқлигини Солиқ қўмитасининг расмий сайтидан мустақил равишда текшириб кўришингиз керак.
Солиқ ставкалари
№ | Тўловчилар | Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкалари, фоизда
|
1 | Иқтисодиётнинг барча тармоқлардаги юридик шахслар, 2-12 бандларда кўзда тутилганлар бундан мустасно
|
4 |
2 | Божхона расмийлаштирувлари бўйича хизмат кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари)
|
5 |
3 | Ломбардлар
|
25 |
4 | Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар
|
5 |
5 | Брокерлик идоралари (6-бандда кўрсатилганларидан ташқари), шунингдек воситачилик, топшириқ ва воситачилик хизматлари кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар | 25 |
6 | Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар | 13 |
7 | Асосий фаолиятлари мол-мулкини ижарага беришдан иборат бўлган юридик шахслар (лизинг компанияларидан ташқари)
|
30 |
8 | Умумий овқатланиш корхоналари
|
|
жойлашган жойига қараб:
|
||
аҳолисининг сони 100 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда
|
8 | |
бошқа аҳоли пунктларида
|
6 | |
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда
|
4 | |
улардан | ||
Умумтаълим мактабларига, мактаб-интернетларга, ўрта-махсус касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатадиган ихтисослаштирилган умумий овқатланиш корхоналари | Жойлашган жойига қараб, белгиланган ставкадан 75 % | |
9 | Улгуржи савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар | |
9.1 | Жойлашган жойига қараб:
|
|
аҳолисининг сони 100 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда
|
4 | |
бошқа аҳоли пунктларида
|
2 | |
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда |
1 | |
9.2 | Жойлашган жойидан қатъий назар:
|
|
Алкогол маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари, бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ реализациясининг товар айланмаси бўйича
|
4 | |
10 | Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдо ташкилотлари (11 бандда кўзда тутилганларидан ташқари)
|
4 |
11 | Қуйидаги жойлардаги улгуржи ва чакана аптека ташкилотлари:
|
|
аҳолисининг сони 100 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда
|
3 | |
бошқа аҳоли пунктларида |
2 | |
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда |
1 | |
12 | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, саралаш, сақлаш ва қадоқлаш ишларини амалга оширадиган таёрлов ташкилотлари | Товар айланмасидан 4 % ёки ялпи даромаддан 25 % |