Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғи

налог на прибыль

Солиқ солинадиган база борасида  шунингдек, фойда солиғи ҳам энг мураккаб ҳисоб-китоблардан биридир. Фойда солиғи мавзуига, шу сингари тўлов манбаларида солиқ солиш  ва норезидентларга солиқ солишни ҳам қўшдик.

Шунинг учун ушбу материалларни умумий маълумот сифатида ҳисобга олиб қўйган яхши. Аниқ ҳолатларни биз фақат маслаҳатлар пайтида, ҳар бир бизнеснинг ўзига хос тамонларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишимиз мумкин.

Фойда солиғи

Уни кимлар тўлайди?

Ўзбекистон Республикаси резидентлари, белгиланган  солиқларни тўлайдиган обороти 1 млрд. сўдан ортиқ юридик шахслар;

Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалари  орқали   даромад олаётган,  Республика ҳудудида фаолиятини амалга ошираётган, даромад манбаи  Ўзбекистонда бўлган Ўзбекистон Республикасининг  норезидентлари.

Эътибор беринг, бу  ўринда “доимий муассасалар” жумласи фақат солиқ солиш мақсадида фойдаланилмоқда,  яъни бу корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланмайди.

Фойда солиғини ҳисоблаш формуласи

Солиқ солинадиган база = Фойда (ҚҚС ва акцизсиз) – харажатлар + ҳисобланмайдиган харажатларзарарларни кўчириш

Фойда солиғи = Солиққа тортиладиган база х 12%

Ҳисоб-китобнинг асосий қийинлиги  нимада?

Даромади нимадан иборат;

Ҳисобга олинмайдиган харажатларгна нималар киради;

Норезидентлар.

Нималар даромадга киради?

товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушган  фойда. Одатда ҳар бир фаолият турини ўзининг муайян даромадлари бўлади;

бошқа даромадлар;

таннархидан паст ёки олинган баҳосидан паст реализация қилинганда таннархи бўйича ёки олинган баҳоси бўйича сотилган ҳисобланди ( бир неча экспорт ва давлат баҳоларидан ташқари).

Беғараз олинган мулклар, хизматлар.

Ушлаб қолинмайдиган харажатлар

Ушлаб қолинмайдиган харажатларга  корхонанинг ўзи шахсий ташаббуси билан ёки нотўғри бошқарганлиги сабабли тўлаган харажатлар киради.

Масалан, қуйидаги сингари  харажатлар:

Товар, материаллар заҳирасини меъёридан ортиқ сарфлаш ва уларни ишдан чиқариш;

Ҳомийлик ва инсонпарварлик ёрдами;

Зарарлар ва талон-тарож қилиш;

Пения  ва жарималар

Зарар кўчириш

Агар сиз жорий йилда  зарарга кирсангиз, у ҳолда кейинги  беш йил мобайнида солиқ солинадиган базани зарарнинг қисмлари ёки тўлиқ ҳажми миқдорига камайтириш ҳуқуқига эгасиз.

Солиқ солинадиган базани  50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтиришингиз мумкин.

Масалан, зарар 2015 йилда 100 сўмни ташкил этди, дейлик. 2016 йилнинг якунида солиққа тортиладиган фойда 150 сўмни ташкил қилди. Сиз солиқ солинадиган фойдани  1 сўмдан 75 сўмгача камайтиришингиз мумкин.

Дейлик, солиққа тортиладиган базани  60 сўмга қисқартирдингиз. Энди эса  2015 йил якунлари бўйича  йиғилиб қолган зарар  40 сўмга тушади. 2016 йилги солиққа тортиладиган базанинг миқдори 90 сўмни ташкил қилади.

2017 йил якуни бўйича солиққа тортиладиган фойда 250 сўмни ташкил қилган. Сиз уни тўпланиб қолган зарарнинг бутун миқдорига нисбатан 40 сўмга камайтиришингиз мумкин.  Шундай қилиб 2017 йил учун  солиққа тортиладиган база 210 сўмни ташкил қилади.

Эътибор беринг, фойдага  солинадиган солиқ  фақат йил якунига ўтказилиши мумкин бўлган   зарар миқдорига  камайтирилиши мумкин.

Солиқ  ставкалари

Тўловчилар Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкаси проценти
1 Юридик шахслар  (2 ва 3 пунктларда кўзда тутилганидан ташқари) 12
2 Тижорат банклари 20
3 Юридик шахслар:

Цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;

Полиэтилен доначаларини  ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;

Фаолиятларининг асосий тури уяли алоқа хизмати кўрсатишдан иборат бўлганлар

20

Тўлов манбаларидаги  солиқлар

Дивидендлар ва фоизлар солиқ орқали тўлов манбаларида  чегириб қолинади ва уларнинг ҳисоб-китоби ва ушлаб қолиниши борасидаги жавобгарлик  тўлов манбалари зиммасига тушади.

Агар сиз бошқа ташкилотдан девиденд ва фоизлар олсангиз,  солиқ солинадиган база ҳисоб-китобида  буни эътиборга олишингиз керак.

Даромадларидан дивиденд ва фоиз тўлайдиган  Ўзбекистон Республикаси  резидентларига 5 фоизлик солиқ солинади.

Агар сиз тўлов манбаи ҳисоблансангиз, у ҳолда сиз солиқ миқдорини  чегириб қолишингиз ва солиқни ҳисоблаб,  олувчига дивиденд ва фоизларни  жўнатишингизз  зарур бўлади.

Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси  норезидентлари учун дивиденд ва фоизларга  солиқ ставкаси  10 фоизни ташкил этади.

Норезидентлар даромадларига солиқлар

Доимий муассаса  нима

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда норезидент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади.

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида бир юз саксон уч календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам эътироф этилади.

“Доимий муассаса” тушунчаси  фақат мақомни аниқлаш  учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий  аҳамиятга эга эмас.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентлар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентлар – юридик шахсларнинг фойдаларига доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ барча даромадлар  киради.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентлар – юридик шахсларнинг харажатларига улар томонидан  Ўзбекистон ва унинг унинг атрофларига олиб келган  нарсалардан қатъий назар, бевосита Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали даромад олиш учун алоқадор  барча харажатлари киради.

Эътибор беринг,  Юридик шахс – Ўзбекистон  республикаси  норезидентининг солиққа тортиладиган даромади харажатлар миқдорига қараганда 7 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Диоимий муассасалар билан  боғлиқ бўлмаган норезидентлар

Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг доимий муассасалар билан боғлиқ бўлмаган даромадлари мана шу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатларни  чегириб ташламасдан солиққа тортилади.

Инвестициявий  лойиҳаларни молиялаш учун   жалб қилинган кредитлар бўйича  Ўзбекистон Республикаси банклари ва  лизинг берувчилари  томонидан  хорижий молия институтларига  тўланадиган даромадлар солиққа тортилмайди.

Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган ва тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:

дивидендлар ва фоизларга — 10 фоиз;

суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларига — 10 фоиз;

 халқаро алоқа учун телекоммуникациялар, халқаро ташишларга (фрахтдан олинадиган даромадларга) — 6 фоиз;

бошқа барча  даромадларига — 20 фоиз.

31.01.2019