Тижорий юридик шахслар ва бирлашмаларнинг турлари

коммерческие

Мен илгари ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг асосий ташкилий ҳуқуқий шакллари ва уларнинг ўртасидаги фарқ ҳақида ёзган эдим.
Бу гал биз тижорий юридик шахс ва иттифоқларнинг  турлари мавзуини кўриб чиқамиз. Маълумки, ушбу шакл кўпроқ ўрта  ва йирик бизнесга мос келади. Шу боис, мулоҳазаларимиз ишлаб чиқаришини кенгайтираётганлар учун яна ҳам қизиқарлироқ ҳисобланади.

Тижорий юридик шахс нима?

Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидаги мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларига эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс сифатида  эътироф этилади.

Тижорий юридик шахснинг асосий мақсади фойда олишдир.

Тижорий  юридик шахсларнинг турлари

Бу бўлимда Фуқаролик ва Солиқ кодекслари, Қонунлар сингари меъёрий-ҳуқуқий актлар асосида белгилаб берилган тижорий юридик шахсларнинг бир неча турлари ҳақида  фикр юритаман.

Акциядорлик жамияти

Устав  фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлик жамияти сифатида эътироф этилади. Акциядорлик жамияти иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлар бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар таваккалчилиги учун ўзларига қарашли бўлган акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.

Ҳар доим ҳам акциядорлик жамияти таъсисчилари ва акциядорлар битта одамнинг ўзи бўлавермайди. Масалан, дейлик икки одам акциядорлик жамияти ташкил этишга қарор қилдилар. Уларнинг акциялари чегараланмаган миқдордаги шахсларнинг акциялари  ичига жойлаштирилиши мумкин. Натижада жамият таъсисчилари ўзларининг акцияларини бошқа шахсларга бериши ёки сотиши мумкин.

Шўъба хўжалик жамиятлари

Шўъба хўжалик жамиятлари юридик шахс ҳисобланадилар.

Агар асосий компания қабул қилинаётган шўъба жамият томонидан қабул қилинаётган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу хўжалик шўъба хўжалик жамияти  сифатида эътироф этилади.

Бундай имконият – асосий компаниянинг шўъба  компания фаолиятидаги иштирокининг устунлиги, яъни бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи шўъба компания  уставида ёки у билан тузилган шартнома асосида юзага келади.
Бу ҳолда шўъба жамият акциядорлари/иштирокчилари  уларга келтирилган зарар  асосий компания айби билан содир этилганда зиённи қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.

Қарам  хўжалик жамияти

Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади.

Бошқа иштирок этувчи жамият унинг овоз берувчи акцияларининг 20 фоиздан ортиғини қўлга киритганда бу компания қарам деб тан олинади.
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни  дарҳол эълон қилиши шарт.

Унитар корхона

Унитар корхона – ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот  ҳисобланади.

 Унитар корхонанинг фирма номида унинг мол-мулкининг эгаси кўрсатилган бўлиши керак.

Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмайди ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан, корхона ходимлари ўртасида ҳам тақсимланиши мумкин эмас.

Унитар корхонанинг  мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Ваколатхона ва филиаллар

Ваколатхона ва филиаллар,  агар қонун томонидан бошқа нарсалар кўзда тутилмаган бўлса юридик шахс ҳисобланмайдилар. Улар ўзларини ташкил этган  юридик шахсларнинг мол-мулки ҳисобланадилар ва улар томонидан тасдиқланган қоидага асосан  фаолият юритадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ва унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилади.

Юридик шахснинг  жойлашган жойидан  бошқа ердаги ва унинг функцияси ёки функциянинг бир қисмини, шу жумладан ваколатхонанинг  функциясини ҳам бажарувчи алоҳида бўлинмаси филиал ҳисобланади.

Юридик шахснинг жойлашган жойидан  бошқа ердаги, юридик шахснинг манфаатларини ифода этадиган  ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмаси  ваколатхона  ҳисобланади.

Эътибор беринг, ваколатхона юридик шахснинг асосий функцияларининг барчасини ҳам, масалан ишлаб чиқариш фаолиятларини, сотиш кабиларни бажармайди.

Доимий муассасалар

Норезидент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасалари сифатида эътироф этилади.

Доимий  муассаса деб Ўзбекистон ҳудудида ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичидаги 183 календарь кунидан ортиқ давом этган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширилиши эътироф этилади.

Эътибор беринг,”доимий муассаса” тушунчаси  фақат солиқ соҳасидаги мақомни аниқлаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Тижорий юридик шахслар бирлашмалари

Юридик шахслар қонунга мувофиқ ассоциацияларга (союзларга) ва бошқа уюшмаларга бирлашиб олишлари мумкин.

Холдинг

Моҳияти тадбиркорликнинг турли компаниялар акциялари кантрол пакетларини  уларнинг фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш ва дивиденд сифатида даромад олиш  мақсадида сотиб олишдан иборат бўлган  тури. Холдинг акциялар контрол пакети механизми воситасида  ҳаракат қилиб, кўп ҳолларда ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига  эга бўлади.

Маҳсулотни тақсимлаш келишуви 

Бу – давлатнинг  тадбиркорлик субъекти (инвестор)га  ҳақ олиш асосида ҳамда муайян муддатга ер қаъри участкасида минерал хом ашёни акниқлаш, қидириш, қазиб олиш   ва шу билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун мутлақ ҳуқуқ берадиган шартнома. Инвестор эса кўрсатилган ишларни ўз ҳисобидан ва ўз таваккалчилиги асосида бажаришни уз зиммасига олади.

04.05.2018