Юк ва йўловчи ташиш ишларини соддалаштириш

перевозок

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига асосан  транспорт соҳасида бизнесни амалга ошириш соддалаштирилади.

2019 йил 1 июлдан бекор қилинадиган талаблар:

халқаро ташишларда фойдаланиладиган тягач (шатакчи) автомобилларга лицензия карточкалари берилиши учун давлат божи тўлаш тартибини;

Қуйидаги сертификатлашлар:

олиб кириладиган ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган “Евро-5” ва “Евро-6” экологик синф талабларига мос келадиган янги юк ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркама ва ярим тиркамалар;

транспорт-экспедиторлик хизматларини мажбурий сертификатлаш;

чек бериш ёки йўловчининг юрганлигини электрон қайд этиш имконияти мавжуд бўлиши шарти билан йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжуд бўлиши ҳақидаги талаблар;

Малака талабларига мувофиқлик юзасидан аттестациядан ўтиши тўғрисидаги талаблар:

автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланувчи якка тадбиркорларнинг;

корхона штатида белгиланган тартибда аттестациядан ўтган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва ташиш хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мутахассиснинг алоҳида бирлиги мавжуд бўлиши шарти билан юридик шахс раҳбарининг малака талабларига мувофиқлик юзасидан аттестациядан ўтиши тўғрисидаги талаблар;

автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахсларнинг балансида транспорт воситалари мавжуд бўлиши ҳақидаги талабларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

 2019 йил 1 июлдан енгиллаштирилган талаблар:

йўналишсиз такси учун талаб этиладиган тўлов терминаллари, ҳисоблагич-таксометрлар ва радиоалоқа воситалари алмаштириладиган приборларнинг функцияларини таъминлайдиган махсус иловали қурилмаларга (уяли телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) алмаштирилиши мумкин;

йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун уларни бўямасдан ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади;

йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона ички ва ташқи белгилар билан жиҳозланган енгил автомобиллар йўналишли транспорт воситалари учун махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда “Тўхташ тақиқланади” белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин;

халқаро автомобилда ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун аризалар улар олинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Давлат божи миқдорининг камайтирилиши

2019 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ижара шартномаларини тасдиқлаш учун амалдаги давлат божи миқдори икки маротаба камайтирилади.

 “UzTrans” тизимида ягона интерфаол ахборот тизимини  яратиш

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимини  яратади.

 

Тизим ўз фаолиятида:

лицензиатларнинг шахсий кабинети фаолият юритади;

автомобилда халқаро ташишга хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар ўртасида автоматик равишда чораклар бўйича тақсимлайди;

йўловчилар ва юкларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар, автомобилда халқаро ташишга хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномалар, шунингдек, ЮХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги конвенцияга (Женева шаҳри, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ ЮХЙТ (CARNET TIR) дафтарчасидан фойдаланишга рухсатномалар олишга талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқиш босқичини кўрсатган ҳолда қайта ишлайди;

лицензиатлар ва жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган автотранспорт воситаларининг ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказади ва ҳисобини юритади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўн кун муддатда ахборот тизими жорий этилгунига қадар мамлакатлар бўйича халқаро автомобилда ташишга хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномалар мавжудлиги тўғрисида доимий янгиланадиган ахборотнинг вазирлик веб-сайтида эълон қилинишини таъминлайди.

15.03.2019