Ёш оилалар учун имтиёзли кредитлар

Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ёш оилаларга икки турдаги кредитлар берилади:
ёш оилаларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити; Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун микрокредит.
Кредитлашнинг имтиёзли шартлари
оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдордаги микрокредитлар;
ёш оилаларга уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдордаги ипотека кредитлари;
ёш оилаларга молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда берилади.
Қайта молиялаш ставкаси 2018 йилда – 14 %.
Кредитлаш миқдори
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга микрокредитлар энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда;
якка тартибдаги уй-жойни қурилиши ва сотиб олиш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 бараваригача;
якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваригача миқдорда берилади.
Эътибор беринг, ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар ёш оила томонидан олинадиган уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олишга ипотека кредити учун дастлабки бадални банкка ўтказишлари мумкин.