Ёрдамчи хўжаликлар учун имтиёзли микрокредитлар

микрокредитование

“Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Hизом  шахсий ёрдамчи хўжаликларни микрокредитлаш тартибини белгилаб беради.

Имтиёзли микрокредитлаш хўжаликларнинг қуйидаги турларига мўлжалланган: :

қишлоқ хўжалиги маҳсулотраини етиштирувчи,

чорвачилик, жумладан  йилқичилик, туячилик,

балиқчилик,

паррандачилик ва асаларичилик,

қуён боқиш ва етиштириш,

иссиқхоналар ташкил этиш,

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.

Шахсий ёрдамчи хўжалик деганда, шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир қисми – томорқада оила азоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда оила эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик тушунилади.

Микрокредит бериш шартлари

Микрокредит миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаслиги керак;

Микрокредитлаш қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқи бўлмаган  шартнома асосида  қуйидагича амалга оширилади:

Бир йиллик имтиёзли давр билан уч йилга – мевали дарахтлар ва ток кўчатлари сотиб олиш, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун;

Олти ойлик имтиёзли давр билан тўрт йилга — чорвачиликни, йилқичиликни. туячиликни, асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш учун;

Олти ойлик имтиёзли давр билан икки йилга — уруғлик, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимиёвий ҳимоя қилиш воситалари, иссиқхоналар ташкил этиш учун;

Уч йиллик итиёзли давр билан беш йилгача муддатга — уноби ва грек ёнғоғи  парваришлаш, лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил қилиш учун.

Кредитни и расмийлаштириш

Микрокредит олиш учун жисмоний шахс тижорат банкларининг турар жойи бўйича бирортасига ариза билан мурожаат қилиши керак.

Банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

Мақсадни баён этган ҳолда микрокредит ажратиш ҳақидаги ариза;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган, санаси ва рақами қайд этилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ва микрокредит олувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги ҳамда унинг майдони кўрсатилган маълумотнома.  Буюртмани шунингдек, электрон тизим орқали ҳам юбориш мумкин.

Қарз олувчилар микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этадилар.

мол-мулк гарови;

банк ёки суғурта компаниясининг кафолати;

учинчи шахснинг кафиллиги;

қарз олувчи томонидан олинган кредитни кайтарилмаслиги хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.

Бошқа имтиёзли кредитлар:

Эксперементал   микрокредитлаш

Касаначиларга  займлар

Ҳунармандларга микрокредитлар

Хусусий тадбиркорларга микрокредитлар

06.05.2018