ЯТТ учун фойда солиғи (2020 йилдаги ўзгаришлар)

налог на прибыль ИП

Якка тартибдаги тадбиркорлар  ўз хоҳишлари билан ёки умумий даромади 1 млрд сўмдан ошганда, шунингдек ЯТТ товарлар импорт қиладиган ҳолларда фойда солиғи (ва ҚҚС) тўловчисига айланади. ЯТТ фойда солиғини ҳисоблашда  солиқ базасини умумий ва соддалаштирилган тарздаги ҳисоб-китобларини танлаш ҳуқуқига эга.

Солиқ базасининг умумий тартибдаги ҳисоботи бўйича фойда солиғи

ЯТТга фойда солиғини ҳисоблаш учун солиқ базаси умумий даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоб-китоб қилинади. Умумий даромад ЯТТ томонидан тадбиркорлик фаолияти доирасида олинган даромадлардан ҳосил бўлади.

ЯТТнинг умумий даромадидаги солиқ базасини аниқлашда, ушлаб қолиш лозим бўлмаган харажатлардан ташқари  даромад олиши билан боғлиқ солиқ солинадиган барча харажатлар ҳисобга олинади.

Даромад ва харажатларни яна ҳам батафсилроқ ўрганиш учун Солиқ кодексининг 43 ва 44- боблари билан танишишингизни тавсия этамиз.

Эътибор беринг:

Фойда солиғи тўлайдиган ЯТТлар  солиққа тортиладиган даромадлар ва ушлаб қолинадиган харажатларнинг ҳисоб-китобини юридик шахсларга мўлжалланган тартибда олиб боришлари шарт.

Солиқ базасининг соддалаштирилган тартибдаги ҳисоботи бўйича  фойда солиғи

ЯТТ солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳақли.

Соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси даромаднинг олиниши билан боғлиқ жами даромаддан 25% миқдорида белгиланади.

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган базани ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби танланганда савдо фаолиятини  амалга оширган хусусий тадбиркорлардан ташқари барча  ЯТТлар  харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятидан озод этилади

Савдо фаолиятини амалга ошираётган  ЯТТ  даромадлар ва товар операцияларини рўйхатга оладиган дафтарида солиққа тортиладиган  даромадлар ва амалга оширилган товар операциялари ҳисоботини олиб бориши шарт.

Солиқ базасини ҳисоблаб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш учун ЯТТ ҳисобга турган солиқ ташкилотини форма бўйича  қуйидаги муддатларда хабардор қилиши керак: 

янги рўйхатдан ўтганлар  — тадбиркорлик  фаолиятларини бошлагунларига  қадар;

фойда солиғи тўлашга, жумладан ўз хоҳишлари билан ўтган  ЯТТлар  ҳисобга турган солиқ ташкилотини бир вақтнинг  ўзида фойда солиғи тўлашга  ўтганлари тўғрисида ҳам хабардор  қиладилар;

қолганлари  — жорий йилнинг 25 январидан кечикмасдан.

Солиқларни тўлаш

Солиқни тўлаш муддати йилнинг ҳар чорагида,   ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг  20-санасигача, лекин ҳисоботни топшириш муддатигача.

Агар умумий даромад 5 млрд сўмдан ортиқ бўлса, бошқача тўлов муддатлари амал қилади. Бу билан Солиқ кодексининг 340- моддасида янада батафсилроқ танишиш мумкин.

Ҳисоб-китоб олиб бориш

ЯТТ солиқ ҳисоботини қуйидаги муддатларда тақдим этади:

Йилнинг ҳар чорагида,  ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг   20-санасигача;

Йиллик ҳисобот ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар топширилади.

20.01.2020