Хусусий тадбиркорларнинг ҳисоботлари

отчеты ИП

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда  қуйидаги тушунтиришлар берилган:

Тушум миқдори 100 миллион сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб товар айланмасидан 4 фоиз ЯСТ тўланади;

Агар сиз 100 миллион сўмга етсангиз ва фаолиятингизни тўхтатдингиз, фаолиятингизни қайта тиклаганингизда  яна 4 фоиз ЯСТ тўлайверасиз.

Энди хусусий/яккатартибда фаолият юритадиган тадбиркор фаолият туридан  қатъий назар солиқ ҳисоботи топширади.

Лекин, қуйидаги бир неча  ҳолатлар ноаниқ  қолди:

Агар айланма миқдори  1 млрд сўмдан ошса юридик шахсга  айланиш керакми ёки хусусий/яккатартибда фаолият юритадиган тадбиркор бўлиб қолавериш керакми? Бироқ, фойда солиғи тўловчилар юридик шахс ҳисобланади;

Агар фаолият тўхтатиб турилса, у ҳолда қанча вақтдан кейин айланма  “нуль”га айланади;

Агар айланма миқдори  100 млн сўмдан ошса ЯСТни қандай тўлаш керак: 1 ЭКИҲми ёки ойлик маошнинг 15  фоизи миқдорида?

ЯСТга ўтганда хусусий  тадбиркор/яккатартибда фаолият юритадиган тадбиркор дивидендга солиқ ёки умумий белгиланган солиқ  тўлаши керакми?

Солиқ ҳисоботлари қандай тўланиши керак

 Электрон солиқ хизматлари сайтида  ЭРИ ёрдамида шахсий кабинетга кириш керак.

24.04.2019