Хусусий тадбиркорлик учун фаолият турлари кенгайтирилди

ИП

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг  “Ўзбекистон Республикаси   ВМнинг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли  “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш  тўғрисидаги  қарори”га биноан  хусусий тадбиркорларнинг юридик шахс ташкил этмасдан  кўрсатадиган  фаолиятларининг  янги турларининг рўйхати   тасдиқланди.

Янги рўйхат  2019 йил 1 январдан  кучга киради.

Давлат хизматлари  марказларига  хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Рўйхатидан чиқарилганда фаолият турлари билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда қайта рўйхатдан ўтишларида кўмаклашиш топширилган.

Агар сизнинг фаолият турингиз Рўйхатдан чиқарилган бўлса Сиз бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда рўйхатдан ўтишингиз зарур бўлади.

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари  рўйхати бўйича қиёсий жадвал 

2019 й 1 январдан  2019 й 1 январгача Ўзгариш
Пункт 1. Озиқ-овқат ва ноозиқовқат товарлари билан  чакана  савдо (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарлари бундан мустасно). Пункт 1. Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)

 

Пункт 3. Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

 

Пункт 4. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)

 

Истисно қилинади:

Қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари  билан савдо қилиш.

Пункт 2. Кўчмас савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни тамом бўлганидан кейин объектни демонтаж қилиниши ва кўчирилишини талаб этувчи объектларда); Илгари бўлмаган Қўшимча қилинади: кўчма савдо ўрни
Пункт 5. Товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилиш (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, ўсимлик мойи, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно), бунда олиб кирилаётган товарларнинг нархи бир ойда 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслик шарти билан Пункт 5. Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш Қўшимча қилинади:

1)      Сотишга йўл қўйилмайдиган турдаги таварлар

2)      Ҳар ойда ташиб келтириладиган товарларнинг энг кўп миқдори

Пункт 11. Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш Пункт 11. Якка тартибдаги буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

 

Истисно қилинади: тайёрлаш
Пункт 18. Ёғочдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар (мебелдан ташқари) тайёрлаш Пункт 18. Ёғочдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар (мебелдан ва пластик алюмин профилдан ташқари) тайёрлаш Истисно қилинади: алюмин (пластик) профил тайёрлаш
Пункт 26. Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигнализацияларини таъмирлаш ва ўрнатиш, полировкалаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламаларини қоплаш хизматлари) Пункт 26. Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигнализацияларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, полировкалаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламаларини қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаган хизматлар)

 

Истисно қилинади: салонни ювиш, тозалаш ва шунга ўхшаш хизматлар

 

Пункт 38. Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қурт тайёрлаш ва сотиш Миллий ширинликлар, пишлоқ маҳсулотлари ва қурт, нон булка ва қандолат махсулотлари, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш Истисно қилинади: пишлоқ махсулотлари; нон булка;

 

Қўшимча қилинади: уй шароитида ўраш жиҳозларидан фойдаланмасдан қурт қилиш;

 

Пункт 39. Миллий нон ва патир тайёрлаш ва сотиш Қўшимча қилинади: Ёпилган нон ва патир тайёрлаш ва сотиш
Пункт 40. Попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш Қўшимча қилинади: Салқин ичимлликлар, айрон, гўжа тайёрлаш ва сотиш

 

Пункт 43. Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар Пункт 38. Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари) Пункт 43. Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар
Пункт 60. Давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти Илгари бўлмаган Пункт 60, Давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти
Пункт 68. Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш ва сотиш Пункт 63. Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш ва кўтара сотиш Истисно қилинади: қадоқлаш ва кўтара сотиш
Пункт 73. Жисмоний ва юридик шахсларга махсус ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш Пукнт 68. Жисмоний ва юридик шахсларга махсус  техника (тракторлар, автокранлар, булдозерлар, эксковаторлар ва бошқалардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш Қўшимча қилинади: қишлоқ хўжалик техникаси
Пункт 78. Витраж ишлари (ойна, смальта ва бошқа материаллардан витражлар, ясаш) Истисно қилинади: тўлиқ
20.11.2018