Хусусий тадбиркорларнинг солиқлари

индивидуальный предприниматель

2019 йилнинг январидан якка тартибдаги тадбиркорлар икки турга бўлинадилар ва ҳар хил солиқ тўлайдилар.

Солиқ тури  100 млн.гача  оборотли ЯТТ 100 млн.дан – 1 млрд.гача оборотли ЯТТ
Қатъий белгиланган солиқ Жадвалга биноан йўқ
ЯИТ 1 ЭКОИҲ 1 ЭКОИҲ
ЯСТ йўқ ҳа, ҳисоб-китоб тартиби  2019 йил 1 февралга қадар ишлаб чиқилади
Мол-мулк солиғи ҳа, жисмоний шахс сифатида ҳа, жисмоний шахс сифатида
Сув ресурсларидан  фойдаланганлик учун солиқ ҳа, агар ЯТТ тадбиркорлик  фаолиятида сувдан фойдаланса ҳа, агар ЯТТ тадбиркорлик  фаолиятида сувдан фойдаланса
Ер солиғи ҳа, жисмоний шахс сифатида ҳа, жисмоний шахс сифатида

Эътибор беринг:

1 млрд сўмдан ортиқ обороти бўлган якка тартибдаги  тадбиркор(ЯТТ)лар юридик шахс сифатида  қайта рўйхатдан ўтишлари зарур бўлади, чунки Солиқ кодексининг 126 моддасига биноан даромад солиғи тўловчилар юридик шахс ҳисобланадилар;

ЯТТлар учун  ЯСТ  ҳисоблаш ва тўлаш  тартибини кутамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилги  ПҚ-4086 сонли  қарорининг 8 пунктига  асосан   Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига 2019 йил 1 февралга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартибини ишлаб чиқиш топширилган.

Солиқ кодексининг 350 моддасида солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловчилари (ЯСТ) сифатида кўрсатилганлар.

Мол-мулк ва ер солиғи

Солиқ кодексининг 373 моддасига биноан агар якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солинадиган мол-мулкка ва (ёки) ер участкасига эга бўлсалар, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва (ёки) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш мажбурияти уларнинг зиммасида сақланиб қолади.

Яъни барча солиқларни тўлаш хусусий тадбиркор сифатидаги оборотидан  қатъий назар шарт ҳисобланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 257 моддасига биноан тадбиркорлик  фаолиятлари учун  сувдан фойдаланувчи  якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ тўловчилар ҳисобланади.

Солиқ тўлаш бўйича мажбурият, шунингдек ўзида ҳисоб-китоб тақдим этишни ҳам тақозо этади.

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2019 йилда анъанавий тарзда, яъни ЭКОИҲ ҳисобида эмас,  балки аниқ миқдордаги  сўм ҳисобида тақдим этилган.

Фаолият тури Ҳар ойдаги қатъий белгиланган солиқнинг миқдори (сўмда))
Ташкент ш.  Нукус шаҳри, вилоятнинг марказий шаҳарлари Бошқа шаҳарлар Бошқа аҳоли пунктлари
1 Улгуржи савдо:
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан 1 000 000,00 750 000,00 400 000,00 300 000,00
Деҳқон бозорларида  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан 400 000,00 200 000,00 100 000,00 50 000,00
Газета, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан 500 000,00 250 000,00 200 000,00 50 000,00
2 Маиший хизматлар 350 000,00 200 000,00 100 000,00 50 000,00
3  Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан, миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил қилмасдан  ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда сотиш 300 000,00 200 000,00 100 000,00 50 000,00
4 Болалар ўйинчоқ автоматлари 300 000,00 200 000,00 100 000,00 50 000,00
5 Фаолиятнинг бошқа турлари 300 000,00 200 000,00 100 000,00 50 000,00
6 Автомобиль транспортида юк ташиш бўйича  хизматлар:
 3 тоннагача юк кўтарадиган юк автомобиллари учун 200 000,00
 3 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган юк автомобиллари учун

300 000,00

Қатъий белгиланган  солиқ бўйича имтиёзлар

I ва II гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар  сақлаб қолинди – уларнинг  ставкалари жойлашган жойидан қатъий назар ойига ЭКОИҲнинг  50 фоизи қилиб белгиланди;

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари учун ҳам имтиёзлар  сақлаб қолинди — улар коллежни тамомлаган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб олти ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этиладилар.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор  учун ҳам имтиёз сақлаб қолинди – улар қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар.

21.01.2019