Хусусий тадбиркорларнинг солиқлари 2020

фиксированный

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2019 йилда анъанавий тарзда, яъни ЭКОИҲ ҳисобида эмас,  балки аниқ миқдордаги  сўм ҳисобида тақдим этилган.

Фаолият тури Ҳар ойдаги қатъий белгиланган солиқнинг миқдори (сўмда))
Ташкент ш.  Нукус шаҳривилоятнинг марказий шаҳарлари Бошқа шаҳарлар Бошқа аҳоли пунктлари
1 Улгуржи савдо:
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан 750 000,00 600 000,00 300 000,00 200 000,00
Деҳқон бозорларида  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан 250 000,00 150 000,00 100 000,00 50 000,00
Газета, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан 250 000,00 150 000,00 100 000,00 50 000,00
2 Маиший хизматлар 250 000,00 150 000,00 100 000,00 50 000,00
3  Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан, миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил қилмасдан  ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда сотиш 225 000,00 150 000,00 75 000,00 50 000,00
4 Болалар ўйинчоқ автоматлари 225 000,00 150 000,00 100 000,00 50 000,00
5 Фаолиятнинг бошқа турлари 225 000,00 150 000,00 100 000,00 50 000,00
6 Автомобиль транспортида юк ташиш бўйича  хизматлар:
 3 тоннагача юк кўтарадиган юк автомобиллари учун 150 000,00
 3 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган юк автомобиллари учун

225 000,00

Қатъий белгиланган  солиқ бўйича имтиёзлар

I ва II гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар  сақлаб қолинди – уларнинг  ставкалари жойлашган жойидан қатъий назар ойига ЭКОИҲнинг  50 фоизи қилиб белгиланди;

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари учун ҳам имтиёзлар  сақлаб қолинди — улар коллежни тамомлаган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб олти ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этиладилар.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор  учун ҳам имтиёз сақлаб қолинди – улар қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар.

Мол-мулк ва ер солиғи

Солиқ кодексининг 373 моддасига биноан агар якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солинадиган мол-мулкка ва (ёки) ер участкасига эга бўлсалар, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва (ёки) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш мажбурияти уларнинг зиммасида сақланиб қолади.

Яъни барча солиқларни тўлаш хусусий тадбиркор сифатидаги оборотидан  қатъий назар шарт ҳисобланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 257 моддасига биноан тадбиркорлик  фаолиятлари учун  сувдан фойдаланувчи  якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ тўловчилар ҳисобланади.

Солиқ тўлаш бўйича мажбурият, шунингдек ўзида ҳисоб-китоб тақдим этишни ҳам тақозо этади.

12.12.2019