Хусусий бандлик агентликлари

кадровых агентств

”Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги  Қонунга биноан  кадрлар, рекуртинг агентликларининг ишлаш шартлари  аниқлаб берилди.

Таъриф

Хусусий бандлик агентлиги (ХБА) иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.

Хизмат турлари

ХБА қуйидаги турдаги хизматларни кўрсатиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;

иш берувчилар учун кадрлар танлаш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш;

ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар лицензия асосида амалга оширилади. Лицензия эса Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан  чекланмаган муддатга берилади.

Мажбурий шартлар

ХБА юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши мумкин.

ХБА  олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимга эга бўлиши керак.

ХБА фирма номига эга бўлиши ва бу номда «Xususiy bandlik agentligi» деган сўзлар бўлиши керак.

ХБА реестрига кирмаган юридик шахсларга хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди;

ХБА ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этади;

Хусусий бандлик агентликлари  реестри

Хусусий бандлик агентликларининг  реестри  ХБА тўғрисидаги янгиланиб турадиган ёзувларни ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базасидир.

Юридик шахс Хусусий бандлик агентликларининг реестрига кириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига  ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Хусусий бандлик агентликларининг реестридаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

20.11.2018