Хорижий инвесторлар учун соддалаштирилган виза режими

визовый

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 17 январдаги 5632 сонли  Фармонига  биноан 2019 йил 1 мартдан хорижий инвесторларга соддалаштирилган виза режими ташкил этилди.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун муддатини мамлакатдан чиқмасдан узайтириш имконияти билан амал қилиш муддати уч йилни ташкил қиладиган “инвестиция визаси” жорий этилди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида  товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича  3 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий давлатлар фуқароларига, шу жумладан хорижий  инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари)га  Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда 10 йил муддатга берилади;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки “инвестиция визаси”га эга хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди;

хорижий инвесторлар, улар томонидан хорижий давлатлар фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларини вақтинча рўйхатга олиш инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётган ҳудуддаги аҳоли яшаш пунктида, уларнинг жойлаштирилган (яшаётган) жойидан қатъи назар, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида бўлганда қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятисиз, визанинг амал қилиш муддатига (виза мавжуд бўлмаганда эса 1 йил муддатга) амалга оширилади.

Шунингдек, эслатиб ўтаман,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида  инвестиция муҳитини тубдан  яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига биноан инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 8500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш  учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳужжатларни расмийлаштиришнинг алоҳида тартиби кўзда тутилади.

Чет эл фуқароларини ишга қабул қилишда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби.

12.03.2019