Кадрлар ҳисоботи

кадровый учет

Кадрлар ҳисоботи катта-кичиклигидан  қатъий назар ҳарқандай компания фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Кадрлар ҳисоботини тўғри олиб бориш учун меҳнат ҳуқуқлари  борасидаги  профессионал малака, кадрлар ҳужжатларининг  формалари, кадрлар билан иш олиб бориш соҳасидаги амалий  тажриба ва меҳнат қонунчилигининг барча ўзгаришларини кузатиб бориш керак бўлади.

Кадрлар ҳисоботини олиб бориш ишини ташкил қилишнинг энг кўп тарқалган  бир неча йўллари мавжуд: 

кадрлар ишини юритиш бўйича хизмат ташкил этиш ёки ўз ташкилотига  кадрлар иши бўйича мутахассис жалб этиш:

кадрлар иши бўйича ҳисоботни олиб боришни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган ёки муносабатларни  у билан расмийлаштирмаган ҳолда, келишиб  шу соҳадаги  мутахассисга  топшириш;

кадрлар ҳисоботини бухгалтерга ёки ҳужжатлар билан яхши ишлайдиган котибага  топшириш;

кадрлар ҳисоботини олиб боришни ходимлар билан иш юритиш соҳасига  ихтисослашган аутсорсинг компаниясига топшириш.

Ходимлар сонидан қатъий назар зарур бўладиган ҳужжатлар (ички меъёрий актлар):

Бош директор томонидан тасдиқланган ички меҳнат тартиб-қоидалари;

Бош директор томонидан тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш тўғрисидаги  низом;

Ходимларнинг Бош директор томонидан тасдиқланган мансаб инструкцияси;

Бош директор томонидан тасдиқланган бизнес сирлари ҳақидаги низом.

Ишга қабул қилиш ва  штатдаги ходимлар учун зарур ҳужжатлар (шахсий таркибдаги ходимларнинг  ҳужжатлари):

Ходимни ишга қабул қилиш ҳақидаги  буйруқ;

Ходимни бошқа мансабга, бошқа бўлимга ўтказиш тўғрисидаги буйруқ;

Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ;

Меҳнат таътили бериш тўғрисидаги буйруқ;

Меҳнат дафтарчалари;

Меҳнат шартномалари (тасдиқланган ўзларининг ички формаси бўйича тўлдириш мумкин);

Ходимнинг шахсий варақаси;

Иш вақтини ҳисобга олиш табели;

Штатлар жадвали;

Меҳнат таътиллари графиги;

Меҳнат сафари гувоҳномалари.

Шунингдек, зарурат туғилганда  меҳнатга яроқсизлик варақасини, ҳисоб-китоб ведомостларини,  ҳисобот-тўлов ведомостларини, таътил бериш тўғрисидаги маълумот-ҳисоботни, ойлик маош тўлаш борасидаги  ҳисобот варақаларини, шунингдек ходимларнинг барча шахсий аризаларини расмийлаштириш зарур бўлади.

Кўплаб бизнес эгалари  асосий эътиборни  фақат компаниянинг  бухгалтерия ҳисобига  қаратган ҳолда кадрлар ҳисоботини юритиш ишини  биринчи даражали  вазифалар қаторига қўшмайдилар.  Аммо кадрлар ҳисоботини юритмаганлик  учун маъмурий жарима  қўлланилади.