Ходимлар сонини текшириш  

Налоги по зарплате

Солиқ қўмитаси 2020 йилнинг июнь ойида “Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни рўйхатга олди. (Адлия вазирлиги. №3247. 18. 06. 2020 й.)

Солиқ тўловчи ходимларнинг ҳисобдаги умумий сони   ва аниқ сони  ўртасидаги мувофиқлик  мониторинги қуйидагилар асосида олиб борилади:

барча объект ва ҳудудларда аниқ фаолият олиб бораётган ходимларни аниқлаш;

аниқланган ходимларнинг форма бўйича рўйхатини тузиш;

солиқ тўловчи  ходимларининг  ҳисобдаги умумий сони билан аниқ сони мувофиқлиги мониторинги солиқ тўловчининг  (вакилининг)  иштирокида  ўтказилади.

ишлаётган ходимлар рўйхати солиқ органларига тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар рўйхати билан солиштириб чиқилади.

Бу ҳолда солиқ тўловчи тақдим этган солиқ ҳисоботидаги рўйхатининг тегишли устунига ходим “бор” ёки “йўқ” деб  белги қўйиб чиқилади.

Сайёр солиқ  текшируви ўтказаётган  мансабдор шахснинг таққослаши натижасида солиқ тўловчидан рўйхатда турган ва солиқ ҳисоботида бўлмаган ходим ҳақида, унинг  иш даври, шунингдек иш ҳақи тўғрисида солиқ тўловчидан тушунтириш олади.

Рўйхат сайёр солиқ  текшируви ўтказаётган  мансабдор шахс ва  солиқ тўловчи томонидан имзоланади. Солиқ тўловчи рўйхатга имзо чекмаган ҳолларда рўйхатнинг қуйи қисмига  солиқ  текшируви ўтказаётган мансабдор шахс бу ҳақда ёзув киритади.

19.09.2020