Хизматлар

Корхонадаги тўғри йўлга қўйилган ва яхши ташкил этилган  бухгалтерия  ҳисоби – бу биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда  қабул қилинган бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек молиявий таваккалчиликларнинг ишончли қалқони.

Бироқ, амалиёт шундан далолат бермоқдаки, кўплаб корхоналар бугунги кунда бухгалтерия ҳисобини юритиш соҳасида муаммоларни бошларидан кечирмоқдалар. Бундай муаммолар штатлар таркибида айнан ҳисобот ҳамда ҳисоб-китоблар ва солиқ тўлаш услубияти масалалари билан шуғилланадиган  тизими мавжуд бўлган йирик ташкилотлардан ташқари  барча турдаги корхоналарда кўзга ташланмоқда.

Эътиборсизлик – ҳисоб-китоб ишларини ташкил этиш ва юритиш ишларини нотўғри йўлга қўйиш билан баробар бўлиб — бу баъзида  корхона учун  бирмунча оғир оқибатлар келтириб чиқаради.

Кўриб чиқилаётган  муаммолар пайдо бўлишининг асосий сабаблари:

Ҳисоб-китоб ишларини ташкил этишда зарур тажрибанинг етишмаслиги;

Бухгалтерия хизмати тайёргарлик даражасининг пастлиги;

Ишлаб чиқариш жараёни мураккаблашган ёки иш ҳажми кенгайган пайтда  бухгалтерия хизматини  юритиш харажатларининг кўпайиб кетганлиги;

Мазкур масалани ҳал этишнинг бирмунча самарали воситаси бугунги кунда – бухгалтерия ҳисобини четда олиб боришдир.

Аутсорсингнинг асл моҳияти шундан иборатки, бухгалтерия ҳисобини олиб бориш бўйича хизмат тақдим этаётган  Компания корхона билан шартнома тузиб,  бухгалтерлик ҳисобини юритиш ҳамда солиқларни тўлаш, шунингдек  бухгалтерия ҳисоби, солиқ тўловлари  ва статистик  ҳисоботларни  тегишли идораларга ўз вақтида  тақдим этиш мажбуриятларини зиммасига олади.

Барча ишлар Компания  ҳудудида  ва унинг жиҳозлари орқали амалга оширилади, бу эса мижозга корхона штатида  бухгалтерлик мансабини ва унинг учун иш жойини банд этмаслик имконини беради.  Фақат мижоз хўжалик ишлаб чиқариш амалиётлари тўғирисида компанияни ўз вақтида  хабардор қилиши ва тайёрлаш  учун бошланғич ҳужжатларни  тақдим этиши керак.

Компания  ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларнинг тўғрилигига  кафолот  беради ҳамда мижозга унинг айби билан етказилган зарар учун жавобгарликни  тўлиқ зиммасига олади. Шундай қилиб, Мижоз Компания зиммасига нафақат  ўз бухгалтерияси  фаолиятини,  балки молиявий  таваккалчилигининг  муҳим қисмини ҳам юклайди.

Бироқ, амалиёт шундан далолат бермоқдаки, кўплаб корхоналар бугунги кунда бухгалтерлик ҳисобини юритиш соҳасида муаммоларни бошларидан кечирмоқдалар.

Халқаро амалиётда  кўпинча эккаунтингни бизнеснинг тили деб таърифлашади. Инвестиция киритувчилар учун тижорат ташкилотининг молиявий аҳволи ва истиқболи  тўғрисидаги маълумотлар керак бўлади. Банк ходимлари  ва бошқа кредит берувчилар кредит тақдим этар ёки кредит муддатини узайтирар эканлар,  бизнеснинг ишончлилигига молиявий ҳисоботлар асосида ишонч ҳосил қиладилар. Корхоналар раҳбарлари муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишда эккаунтинг маълумотларига  таянадилар.