ШАҲЛО АБЗАЛОВА (ТОШКЕНТ РАДИОСИ) БИЛАН СУҲБАТ: ХАРАЖАТЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Шаҳло: Харажатларни  оптималлаштириш бўйича жаҳон тажрибаси  омилларнинг барчасини бирданига ишга тушириб юбормасликни, балки ҳар куни кичкина қадамлар қўйишни тавсия этади.  Хўш, нега  кичик қадамлар қўйиш тавсия  этилади?

Евгения: Харажатларни  оптималлаштиришнинг барча омилларини жорий этиб юборишяъни барчасидан биратўла бўйин товлаш – анча қийин.

Оптималлаштириш тизимини  жорий этишни аста-секинлик билан, оқилона,  қадам-бақадам бошлаш лозим.  Яқин келажакда бирданига  олинадиган битта улкан натижани кутиб ўтиргандан кўра натижалар оз-оздан бўлса ҳам доимий тарзда томиб тургани яхши.

Шаҳло: Кейинги пайтда  “оптималлаштириш” атамаси оммалашиб кетмоқда, шундай экан “харажатларни оптималлаштириш” деганда айнан нима  тушинилади?

Евгения: Бу ҳолда “харажатларни оптималлаштириш” атамаси сиз корхонангиз учун  барча  кераксиз харажатлардан воз кечганингизни, фақатгина   ростдан ҳам уларсиз фаолият кўрсата олмайдиган харажатларнигина қолдирганингизни англатади. Воз кечилганидан кейин “оптималлаштириш”нинг иккинчи босқичи бошланади: бу босқичда эса биз харажатларнинг барча қисмларига  алоҳида  диққат-эътибор билан ёндошамиз ва уларни  қисқартириш, камайтириш йўлларини қидирамиз.

Шаҳло: Тадбиркорларга  ўз харажатларини мустақил таҳлил эта олиш ва уларни  оптималлаштиришни ташкил этиш имконини берадиган омиллар мавжудми?

Евгения: Албатта, кўплаб давлатларнинг  тадбиркорлари томонидан қўлланилган ва синаб кўрилган кўплаб омиллар бор. Бироқ  ҳар бир омил ҳам  айнан сизнинг компаниянгиз учун мос келавермайди, компания тараққиётининг  ҳарқандай босқичига  учраб қолган ҳар бир имкониятни жорий этавериш ҳам мумкин эмас.

Бугун кичик бизнесга  тўғри келадиган  бирнеча омиллар билан танишишни тавсия этаман.

  1. Мутахассислар билан ишлаш. Ҳар бир раҳбар ўз корхонасининг энг ночор жойи қаер эканлигини яхши билади.

Масалан, кўпинча  шундай ҳолатларга дуч келамиз – тадбиркорлар  бухгалтерия ҳисоботи ва солиққа тортишни жорий этишга  кам эътибор берадилар. Табиийки, бундан кейин кўплаб камчиликлар пайдо бўлади, жарималар бошланади. Бундай ҳолатларда бухгалтерия ҳисоботини жорий этиш соҳасидаги мутахассисларга  мурожаат этишдан бошқа илож қолмайди. Муаммони ҳал этишнинг яна бир йўли: бухгалтерия ҳисобини  қандай қилиб тўғри олиб бориш, солиқларни  тўғри ҳисоблаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни тушунтирадиган  аудитордан маслаҳат олишдир.

Яъни  мутахассислар билан ишлаш  ёки ҳеч бўлмаганда  улардан маслаҳатлар олиш ҳар доим охир-оқибатда тежамкорликка олиб келади.

  1. Ходимлар билан ишлаш.

Харажатларни  оптималлаштириш борасида  ходимлар ғояларнинг энг асосий хазинаси  ҳисобланади, шунинг учун ҳам масалани улар билан муҳокама  қилган яхши.Ходимлар ҳар доим жараённинг ичида бўладилар: ҳайдовчи ёқилғини қандай қилиб кам сарфлашни билади, электр устаси электр қувватини тежаш учун қандай лампочка сотиб олиш зарурлигини яхши тушунади.

Шаҳло: бугунги кунда  кўпгина  компанияларда  бонуслар бериш, тақдирлаш  тизимини жорий этмоқдалар. Харажатларни  оптималлаштиришни рағбатлантириш тизими  билан  муштарак этиб бўладими?

Евгения: Албатта боғласа бўлади. Мен юқорида айтиб ўтганимдек, ходимлар теша тегмаган ғояларнинг хазинаси ва уларнинг ғоялари узоқ давр мобайнида тежаш имконини беришини ҳисобга олганда  ходимларни рағбатлантириш  оптималлаштириш тизимини жорий қилишнинг  мантиқий давоми ҳисобланади.

  1. Товар ва молларни етказиб берувчилар билан ишлаш.

Кўпинча биз ягона товар ва молларни етказиб берувчига ёпишиб оламиз.

Уларни қайта кашф этинг:

етказиб бериш шартлари – илгари ўзингиз ташир эдингиз ва  бу ишга    қўшимча маблағлар сарфлашга тўғри келар эди;

сотиб олиш шартлари – сиз илгари кўтарасига  сотиб олган бўлсангиз керак. Бу эса сизнинг пул оқимларингизга зарба бўлган. Энди аксинча сизнинг яхши баҳоларга  сотиб олиш имкониятингиз бор. Буларнинг барчаси биргаликда таннархдан анчагина  ютишга имкон беради;

мавсумийлик – товар  ёки хизматларни мавсуми келмасидан сотиб олиш имкониятларини  таҳлил этиб кўринг. Кўпчилик талаб юқори даражага кўтарилганда яъни мавсумда  етказиб берувчиларнинг баҳоси  анчагина  юқорига  кўтарилишини сезиб қолган, деб ўйлайман.

тендер ташкил қилинг – ҳамма учун эмас, ўзингизнинг эҳтиёжингиз учун шундай қилинг.  Компанияларнинг 10 – 20 тасига  қўнғироқ қилиб чиқингу, баҳоларни таҳлил этинг.

янги ҳамкорлар – Баъзида компаниялар бозордаги янги ҳамкорлар билан ишлашдан бош тортадилар. Бунинг фойдали жиҳатлари бор. Аммо уларнинг таклифларига ҳам ҳарқалай қулоқ тутиб кўринг. Бозордаги ҳисса учун кураш майдонида улар  сиз учун мақбул баҳо ва қўшимча хизматлар таклиф қилиб қолишлари  мумкин.

  1. Мижозлар билан ишлаш.

Кўпроқ одатдаги мижозлар билан муомалада бўлинг. Улар кўплаб фойдали янгиликларни етказадилар:

Уларга  қандай қилиб яхшироқ хизмат кўрсатиш керак ёки уларга  кўпроқ қайси моллар зарур. Шундай йўл билан  сиз нафақат  даромадингизни оширасиз ва эҳтимол, ҳеч кимга керак бўлмайдиган  моллар ёки хизматлардан, бунга  пул ва вақт сарфлаб ўтирмасдан  воз кечасиз.

Шаҳло: мижозлар  билан учрашиб туришни қандай ташкил қилиш керак?

Евгенияодатда,  доимий  мижозлар билан раҳбарлар шахсан кам учрашадилар. Улар билан имкон бўлган заҳоти учрашаверинг ёки график белгиланг. Бу ҳолда кўп нарса бизнеснинг турига, кўламига ва мижозларнинг сонига  боғлиқ.

  1. Бюджетни қайта тақсимлаш

Бюджетни қайта тақсимлашни имкониятларини– молиялашни, йўналтиришни  ўйлаб кўринг.

Ҳар бир компанияда, балки концелярия молларига, чойу кофега, корпоратив тадбирлар ва бошқа ишларга маблағлар топилиб қолар. Даромадлар топиш ва  бошқа молиялаш имкониятларини ўйлаб кўринг.

Масалан, ўтган йили биз энг ночор бўлган бир йўналишлар бўйича тушадиган даромадларга боғлиқ  корпоратив  тадбирга маблаг тўпладик. Яъни бу даромаднинг фозини аниқладик, корпоратив тадбир учун масъул тайинладик ва маблағни раҳбарият билан келишиб ўтирмаса ҳам бўлаверишига келишиб олдик, чунки  йил давомида  қандай кечани қаерда  ва неча марта ташкил этишни  ходимларнинг ўзи белгилаб олишади. Шу зумнинг ўзидан бошлаб корпоративларнинг нархи 40 фоизга  тушди,  корпоратив тадбирларнинг  сони 4 мартага кўпайди.

  1. Жараёнларни стандартлаштириш

Одатдагидек, ҳар бир компанияда кундан-кун такрорланиб турадиган  муайян жараёнлар мавжуд. Автоматлаштириш имкониятларини, бу жараённинг арзонлаштиришни  ўйлаб кўринг.

Масалан, бир хил ҳужжатларни босиб чиқаришни олайлик. Балки, босмахонага  ҳужжатнинг андозасини буюртма қилиш  имконияти ҳам бор, бу эса қоғозни, принтерни бўёқ билан тўлдиришни ва ходимларнинг вақтларини анчагина тежашга имкон беради.

28.03.2017