Харажатларни  оптималлаштириш:  кичик 7 қадам

debt-1500774_960_720

Семинар ва маслаҳатлашув  пайтларида кўпинча шундай савол бериб қолишади: Нега кичик қадам?

Ҳамма нарсадан кечиб, барча харажатларни қисқартириб юбориш   – мушкул, ҳа, ҳар доим бунинг кераги ҳам йўқ. Агар ўзгаришлар жудаям жиддийлашиб  кетганда  ходимларнинг қаршилик кўрсатишлари ҳам бежиз бўлмайди.

Қадамлар кичкина бўлганида ҳаммага сезиладиган жараён оғир кечмайди, сиз бундан доимо бирор натижа кўрасиз.

Биз компаниямизда мақбуллаштиришни жамоанинг ҳар бир аъзосига таъсир этадиган 7 воситасидан  фойдаланамиз.

1-восита Мутахассиснинг маслаҳати

Бу ҳолда мутахассис деганида сизнинг компаниянгизнинг мутахассиси сингари  бошқа компания  ҳам назарда тутилади. Бизнес жараёнлар таҳлилидан кейин мутахассис осонлик билан амалга ошириш ва харажатларни    қисқартириш мумкин бўлган таклифлар бериши мумкин.

Масалан, аудитор билан солиқларни ҳисоблаб чиқиш масалалари бўйича маслаҳатлашиб олиш мумкин.  Ҳа, сиз имтиёзлардан фойдаланмагандирсиз, қандайдир  дастурларга кирмагандирсиз.  Энг оддий мисол: ҳозир ўзини ўзи банд қилганлар билан шартнома тузиш фойдали, чунки  солиқ юки камроқ.

2 восита Жамоа билан муҳокама этиш

Харажатларни  қисқартириш йўлларини ходимлар билан муҳокама этиш яхши натижалар беради, чунки улар доимо жараён ичида бўлганлари учун сиз нималарга  кўпроқ вақт ва  пул сарфлаётганингизни айтиб беришлари мумкин. Ростдан ҳам энг яхши ғояларни мен ходимларимиздан олганман.

Масалан, бундан  6 – 7 йиллар илгари  ходимлар  ҳужжатларни  ўзлари олиб бориб беришлари учун солиқ органларига  қатнар эдилар. Уларнинг вақтларини тежаш мақсадида  таксидан фойдаланар эдик. Ходимлар курьерни жалб қилишни таклиф этдилар, бу нафақат  пулни, балки  ходимларнинг  вақтларини ҳам тежади. Табиийки, бухгалтер билан курьер вақтининг  баҳоси бир-биридан  анчагина фарқ қилади.

3 восита Етказиб берувчиларни  таҳлил этиш

Баъзи-баъзида товар етказиб берувчилар ва хизмат тақдим этадиганларни ҳам таҳлил этиб туринг. Бозорда ҳар йили ўзининг худди сиз буюртма қиладиганларига  айнан ўхшаган маҳсулотларини тавсия этадиган  ўнлаб янги компаниялар  пайдо бўлади.

Агар сиз анча йирик буюртмачи бўлсангиз –  тендер эълон қилса арзийди. Агар сиз унчалик катта бўлмаган ҳажмдагисини олмоқчи бўлсангиз  прайс варақани кўриб чиқиб, уни алоҳида  расмийлаштиришингиз мумкин.

Масалан, бизда уяли алоқа тарифлари 2012 йилдан буён ўзгармаган, яқинда биз уяли телефон оператори тарифларини кўриб чиқдик ва анчагина арзон ва қулай пакетлар борлигига  гувоҳ бўлдик.  Улаб берилган номерлар сони ҳисоблаб чиқилганда  – тежаб қолинган  маблағ миқдори кутилмаган қувонарли воқеага айланган.

4 восита Эски мижозлар билан учрашинг

Уларга қандай яхшироқ хизмат қилишни ва балки бу ишни қандай арзонроқ амалга оширишни баъзан мана шу эски мижозларнинг ўзлари ҳам айтиб беришлари мумкин.  Бундан фойдаланиб  сиз нафақат мижозларнинг тавсияларини оласиз, балки улар билан муносабатларни  мустаҳкамлайсиз.

Масалан, мижозларнинг  бирортаси экспорт-импорт операциялари бўйича маслаҳатлар ололмаётгани ва у яхши мутахассисларни ёки компанияларни билмаслиги тўғрисида нолиб қолади.  Биз зўр мутахассис топдик, у билан ҳамкорлик келишувларини  имзоладик ва эндиликда  бизнинг барча мижозларимиз синалган ва ишончли  эксперт маслаҳатларини олиш имкониятларига эга.

5 восита Бюджетларни қайта тақсимлаш

Агар сиз харажатларни режалаштирсангиз, бюджет яратасиз  – бюджетни молиялашни ўзгартиришга ҳаракат қиласиз. Яъни харажатларни бошқа даромадлардан келиб чиққан ҳолда режалаштирасиз.

Масалан, биз ҳар йили  3-4 та корпоратив тадбирлар ўтказамиз. Айтиш керакки, уни ўтказиш жойи, кўлами ва такрорийлиги, кўп жиҳатдан олинган умумий молиявий натижага боғлиқ. Бундан  икки йил илгари, синов тариқасида  тадбирни  ўтказишга энг ночор йўналиш даромадидан маблағ ажратишни келишиб олдик.  Бу ҳолда тадбирни қаерда ва неча марта ўтказишни ходимларнинг ўзлари ҳал этадилар.

Самара ёмон бўлмади: биринчидан шу йўналишдан келадиган даромад кўпайди, иккинчидан корпоративлар арзон ва бисёр, ходимлар бахтли бўлдилар.

6 восита Автоматлаштириш

Барча бизнес жараёнларни таҳлил этиб чиқинг. Балки қайсидир жараёнларни тўлиқ ёки қисман автоматлаштириш керак бўлади. Бу эса вақтни, демак маблағни ҳам тежаш имконини беради.

Масалан, электрон ҳисоб-фактурага ўтиш мумкиндир. Энди сизнинг контрагент ҳузурига боришингиз, ҳужжатларни имзолашингиз ёки жавобгар шахснинг келишини кутиб ўтиришингизга ҳожат қолмайди. Ҳисоб-варақани чиқарасиз холос, контрагент уни ўз томонидан имзолайди.

7 восита Харажатларни бўлишинг

Унчалик йирик бўлмаган компанияларда баъзан қайсидир хизмат ёки товарлар вақти-вақти билан, яъни ҳар куни ёки иш кунининг муайян вақтларида керак бўлади. Ҳамкорларга   бундай харажатларни бўлишишни таклиф этинг.

Масалан, сизга  офис-менеджер ёки  HR мутахассисининг хизмати ҳар куни керак эмас.  Бошқа 2-3 компаниялар билан бирлашган ҳолда сиз ўз харажатларингизни қисқартиришингиз  ва янада малакалироқ  мутахассисни жалб этишингиз мумкин бўлади.

03.10.2019