Виждонли солиқ тўловчилар

2020 йилдан бошлаб маҳсулот етказиб берувчилар ва сотиб олувчилар билан ишлашда ҳар бир корхона лозим даражада эҳтиёткор бўлиши талаб этилади.
Эҳтиёткорлик қандай бўлиши керак? Бунинг воситаларидан бири “Солиқ соҳасида жамоатчилик назорати” порталидир.
Ушбу порталдан:
Солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларни текширишингиз;
Виждонли солиқ тўловчилар рўйхатига кирган-кирмаганлигини текширишингиз;
солиқлар ва тўловлар бўйича қарзлари ҳақида билиб олишингиз;
солиқ тўлаш борасида қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлигини текширишингиз;
банкрот корхоналар рўйхатида бор-йўқлигини аниқлаштириб олишингиз мумкин.
27.02.2020