Виртуал касса ва онлайн-НКМ

онлайн ккм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига  замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу  соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига биноан аҳоли билан нақд шаклдаги ҳисоб-китоблар учун  виртуал касса жорий этилади.

Преференциялар

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган корхоналарга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади, шунингдек уларга виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

 

Мажбурий талаблар

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса харид чекида  товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси, шунингдек, QR-код ва фискал белги  акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди;

Маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда маълумотлар операторга 24 соат мобайнида узатилиши шарт;

Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.

Эътибор беринг, онлайн-НКМ ёки виртуал касса муддатлари тугуганидан кейинги ҳаракатлар назорат-касса машиналарисиз  товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш деб баҳоланади. Бунинг учун тегишли жарима санкциялари қўлланилади.

Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш муддатлари:

Алкогол ва тамаки маҳсулотлари, дорилар, автомобиллар учун бензин, дизель ёқилғиси ва табиий газ сотиш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари – 2020 йилнинг 1 январигача;

Ўтган йил якунларига кўра йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари – 2020 йилнинг 1 августигача;

Ўтган йил якунларига кўра йиллик обороти (тушуми) юз миллиард сўмдан ошган ёки йил мобайнида шу миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари –2021 йилнинг 1 январигача;

Барча тадбиркорлик субъектлари  2022 йилнинг 1 январигача.

03.10.2019