Вазифаларни тақсимлаб бериш кўникмаси

делегировать

Ўзбекистондаги  кўпчилик компаниялар  ҳалига  қадар “қўлаки бошқарув” даражасида  иш юритиб келади. Яъни раҳбар бизнес жараёнларига мунтазам равишда ўзгартиришлар киритиб, компания фаолиятига шахсан аралашиб туришга мажбур.

Одатда, “қўлаки” бошқарувнинг  мавжудлиги  бизнес жараёнларининг самарасиз кетаётганидан   ва компания ривожи ҳамда   ўсишида тўсқинлик мавжудлигидан   дарак беради.   

Омиллардан бири – ҳамма томонда нега  “қўлаки” бошқарувдан фойдаланилаётгани  – раҳбарнинг вазифани ходимлар бошқарувига бериб қўя олмаслигидадир.   Чунки бизнес жараёнларни барқарор этишда вазифа ва ҳуқуқларни вакил қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Вазифаларни бошқа ҳодимларга тақсимлаб бериш кўникмасини ўрганишга тўсқинлик қилувчи бир неча стреотиплари мавжуд:

Хатога йўл қўйишдан қўрқиш.  Ҳа, бизнинг жамиятимизда  хато қилиб қўйиб, бефаҳм номини олиш жуда  кучли  қўрқув  уйғотади.   Тўғри, ҳамма ҳам  хато қилиши мумкин, аммо бундан осмон узилиб ерга тушиб кетмайди.  Агар сизнинг ходимингиз/бўлим бошлиғингиз хато қилиб қўйса – уни тўғрилашга ёрдам бериш керак, кейин  бундай ҳолатлар такрорланмаслиги тўғрисида йўриқнома ёзиб қўйиш зарур. Яъни мансаб йўриқномалари, скриптлар, иш йўриқномалари нафақат бизнеснинг расмий қораламалари, балки хавфсизлик кафолоти ҳамдир.

Барчасини ўзингиз тез ва оппа-осон  қилиб ташлаганингиз яхши.  Ахир сизнинг минг бир ишингиз бўлсада,  бу – сизга тез ва ишончли!  Ҳарқалай,  ўзингиз қилганингизга нима етсин. Аммо уларнинг барчасини бир ўзингиз қилишга асло улгурмайсиз, улгурсангиз айнан ишнинг   24/7 шарти зоҳир бўлдади.

Ҳеч кимга ишониш керак эмас. Ҳа, ҳар кимга ҳам  ишониб кетавериб бўлмайди.  Аммо бекаму кўст  ишлайдиган  компанияни ишончсиз барпо этиб ҳам бўлмайди. Кўплаб  HR мутахассислар жамоани  кўпроқ  компетенция – билимдонликка қараб эмас, ходимларнинг кўрсатмаларга  амал қилишларига қараб танлашни тавсия қиладилар.

Тушунарли, ҳарқалай душанбада ишга келишингиз билан: бўлди, мен сизга барча вазифаларни тақсимлаб бераман, сизга тўлиқ ишонаман, деб меҳнат таътилига  жўнаб кетиш ҳам тўғри  эмас.

Вазифаларни тақсимлаб бериш – муносабатларни сайқаллаб бориш демакдир, буни жараён аста-секин қабул қилиб олади.

Вазифаларни тақсимлаб беришнинг  5 босқичи:

Ходим билан вазифани  муҳокама қилиш. Кутиладиган натижа  аниқ ўлчанадиган кўрсаткичлар, бажариш муддати, ходимнинг фидокорлиги нуқтаи назаридан тасвирлаб берилади. Тўғрироғи, тушунмовчиликларни  четлаб ўтиш, шунингдек вазифалар бажарилиши  таҳлили учун  учрашув жараёнини кичкина хулосада қайд этиб қўйиш керак.

Муҳокамадан сўнг ходим  вазифани бажаришга киришади.  Муҳими, унда барча талаб этиладиган  заҳиралар: вақт, пул, маслаҳатлар  бисёр бўлиши керак.  Шунингдек, унга ишни мустақил равишда, ортиқча, жонга тегиб кетадиган, тергашларсиз ва  назоратсиз қилиш имкониятини бериш муҳимдир.

Маънавий ва моддий рағбатлантиришни эсдан чиқарманг. Ходим  унинг зиммасига нега бунчалик  катта мажбурият юклаётганларини, унинг иши, пировардидаги натижа қанчалик  зарур эканлигини англаши  керак.

Вазифа бажарилганидан кейин ходим учун ишиги билдирилган муносабат жуда муҳим. Агар иш яхши бажарилган бўлса – мақтовлар, бонуслар. Вазифа кўнгилдагидек бажарилмаган бўлса  —  конструктив танқид: айнан нега бунақа бўлди, қайси бир жиҳатлар  адо этилмади, кейинги сафар нималарни тўғрилаш керак.

Бу ҳолда  энг мураккаб жиҳат – ортга кетишнинг олдини олиш. Кўпгина раҳбарлар худди мана шу ўринда издан чиқадилар.  Агар ходим ишни яхши уддаламаган бўлса  – ҳар доим уни илгариги ҳолатга қайтариш, ўзи қилиб қўйиш истаги мавжуд.  Ҳатто баъзан ходимлар раҳбарнинг янги вазифасини  қайтаришга ҳам ҳаракат қиладилар.

Вазифаларни тақсимлаб бериш малакаси, бошқа кўникмалар сингари тажриба билан, амалиёт асосида  соддадан – мураккабга қараб ривожланиб юборади. Шунинг учун ҳам дарров ҳафсалани пир қилмасдан,  2-3 кўнгилдагидек чиқмаган уринишдан сўнг ундан воз кечиб юборманг. Бунинг устида сабот билан иш олиб бораверинг ва вақти келиб қуйидаги кўринишларда фойда оласиз:

Ҳар қандай вазифаларни уддалаши мумкин бўлган жамоа.   Раҳбарлар билан ходимлар ўртасидаги комил ишонч муҳити;

Сизнинг ҳисобингизга истиқболга оид, дам олиш ва оила вазифаларини ҳал этиш учун анчагина вақт бўшаб қолади.

22.07.2019