Устав жамғармаси

Устав капитали (жамғармаси) — тижорат ташкилотини ташкил этишда унинг фаолиятини таъсис ҳужжатлари ёки қонунчилик доирасида таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг мажмуидир. Устав жамғармаси, шунингдек жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кичик миқдордаги мол-мулкини белгилайди.
Устав жамғармасининг энг кам миқдори:
Хусусий корхона (ХК), Оилавий корхона (ОК), Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) учун — энг кам миқдори йўқ, ҳажми таъсисчиларнинг ўзлари томонидан белгиланади.
Устав жамғармасининг шаклланиши:
устав жамғармасини ҳар қандай шаклдаги мол-мулк ва пул маблағлари билан шакллантириш мумкин.
бадалларни баҳолаш – таъсисчилар ўртасидаги келишувларга биноан амалга оширилади. У
устав жамғармасини шакллантиришнинг охирги муддати — рўйхатга олинган кундан бошлаб 1 йил.
Бадал сифати қўйилган мол-мулк ва пул маблағлари ташкилотнинг хўжалик фаолияти учун ишлатилиши мумкин ва зарур.