Тошкентда бухгалтерлик хизматлари

бухгалтерские услуги

“Тошкентда бухгалтерлик хизмати” қидирув сўрови  b2b (бизнес-бизнес учун) соҳасида  ғоят оммавийлашиб кетган. Мулоқот чоғида   энг кўп бериладиган  савол  –   аутсорсинг компанияси томонидан тақдим этиладиган хизматлар  рўйхатига айнан нималар киради?

Аутсорсинг ўзи нима

“Аутсорсинг”  (инглизча outsourcing) сўзи аслида  “ташқи заҳиралдардан фойдаланиш” деб таржима  қилинади. Бу муайян иш жараёнларини компания штатида турмайдиган ташқи мутахассисларга  тақдим  этиш демакдир.

Одатда асосий профил –  йўналишдан бошқа жараёнларни, компанияни ўзининг асосий бизнеси   ҳисобланмаган жараёнларни  аутсорсингга берадилар. Шундай қилиб, заҳиралардан  фойдаланишни оптималлаштиради ва эътиборни бор имкониятлар билан ўзининг  ўсиши ва тараққий этишига йўналтиради.

Аутсорсингга  нафақат  бухгалтерия  ҳисоб-китобини, балки юридик хизматни,  IT хизматини, маркетинг ва сотувни, HR бўлимини ҳам берадилар. Яъни  аутсорсингга барча  бизнес жараёнларни тақдим этиш мумкин.

Бухгалтерлик  компанияси қандай хизматларни тақдим этади

Биз  бухгалтерлик  компаниясини қандай танлаш  лозимлиги  ҳақида ўтган йилиёқ ёзган эдик. Бугун эса бухгалтерлик хизматларига  нималар киришини муҳокама этамиз.

Одатда бухгалтерлик  компанияси хизматларининг  бошланғич пакетига қуйидагилар киради:

Бирламчи ҳужжатларни тайёрлаш;

Солиққа тортиш масалалари бўйича  маслаҳатлар;

Иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш ва  кадрларни ҳисобга олиш;

Солиқ тўловлари ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш;

Текширувларда назорат этувчи органлар томонидан иштирок этиш;

Мижозларни  қонунчиликдаги ўзгаришлардан  хабардор қилиш.

Қўшимча хизматлар

Қўшимча хизматларга аутсорсинг компанияси бир марта  бажариб берадиган ишларни ёки  баъзи мижозларга  қилиб берадиган  хизматларни. Жумладан қуйидагиларни киритиш мумкин:

Ўтган даврлар учун бухгалтерия ҳисоб-китобларини тиклаш;

Ҳисоб-китоб сиёсатини ташкил этиш;

Солиқ солиш бўйича таҳлил (оптималлаштириш, қонунчилик таҳлили)

Бошқа мутахассислар хизмати

Бир пайтлар шундай анъана одат тусига  кирган эдики, унга кўра кўпгина  раҳбарлар ҳужжатлар  билан боғлиқ ишларнинг барчасини бухгалтер амалга оширишини кутар эдилар.  Очиғи,  нафақат бухгалтерия  ҳисоб-китобини, балки шартномалар тузишни,  экспорт-импорт операциялари бўйича маслаҳат беришни, мижозлар  учун хатлар тайёрлашни ва бошқаларни ҳам у бажаришини хоҳларди.

Буларнинг барчаси  аралаш турдаги ишлар, нима бўлганда ҳам – бухгалтерлик фаолияти эмас. Ахир биз травматологдан  тишни даволашни ёки такси ҳайдовчисидан  автомобил двигателини  таъмирлашни кута олмаймиз-ку.

Албатта, бухгалтерлик компаниясининг мижозлар ҳузурига олиб бора оладиган  аралаш соҳалардаги ҳамкорлари ҳам бор.

Тушунмовчиликларга қандай барҳам бериш керак

Баҳс ва жанжалларни четлаб ўтиш учун шартномаларни тузиш босқичида провайдерлар билан хизматлар бошланғич пакетига кирадиган  барча хизматларни батафсил муҳокама этиб олиш керак. Бундай фикрларни шартноманинг  ўзида акс эттириш яна ҳам яхшироқ бўлар эди.

05.07.2019