Қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш керак?

что открыть ЧП или ООО

Кўпинча «мастер класс»ларда, маслаҳатлар бераётганда, бизга қуйидаги саволлар билан мурожаат этишади:

ХК билан МЧЖнинг қай бири яхши?

қайси бирини очиш осонроқ?

қайсисида солиқ камроқ?

Биз ҳар бир ҳуқуқий-ташкилий шаклнинг ўзига хос жиҳатларини  айтиб қўйиш билан, бошловчи тадбиркорларга озроқ йўл-йўриқ кўрсатишга қарор қилдик.

Хусусий корхона (ХК)

ХКда фақатгина битта таъсисчи бўлиши мумкин. Ҳеч қанақа ҳамкорлик бўлмайди.

Директор фақат таъсисчининг ўзи бўлиши мумкин, бошқа раҳбарни ёллашнинг иложи йўқ.

Устав жамғармаси миқдорини таъсисчининг ўзи белгилайди, Яъни энг кам миқдор борасида ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Устав жамғармасини ҳар қандай мол-мулк: пул маблағлари, асосий воситалар, материаллар, товарлар ва бошқалар билан шакллантириш мумкин.

Дивидендларни ҳар кварталда тарқатиш мумкин. Дивидендлар солиққа тортилмайди.

ХК қарзлари бўйича учинчи шахс олдида  таъсисчининг  тўлиқ моддий жавобгарлиги.

Оилавий корхона (ОК)   

Иштирокчилар (биргаликда таъсис этувчилар) фақат яқин қариндошлар бўлишлари мумкин.

ОК бошлиғи корхона  таъсисчиларидан фақат биттаси бўлиши мумкин.

Устав фондининг энг кичик миқдори белгиланган рўйхатга олиш кунида 10 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида бўлиши керак.

Устав фондини ҳар қандай мол-мулк: пул маблағлари, асосий воситалар, материаллар, товарлар  ва бошқалар билан шакллантириш мумкин.

Дивидендларни ҳар кварталда тарқатиш мумкин. Дивидендлар солиққа тортилмайди.

ХК қарзлари бўйича учинчи шахс олдида  таъсисчининг  тўлиқ моддий жавобгарлиги.

Масулияти чекланган жамият (МЧЖ)

Иштирокчилари биттадан тортиб 49 кишигача бўлиши мумкин.

МЧЖ раҳбари ҳар қандай ходим бўлиши мумкин.

Устав фондининг энг кичик миқдори белгиланган рўйхатга олиш кунида 40 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида бўлиши керак.

Устав фондини ҳар қандай мол-мулк: пул маблағлари, асосий воситалар, материаллар, товарлар ва бошқалар билан шакллантириш мумкин.

Дивидендларни ҳар кварталда тарқатиш мумкин. Дивидендлардан 10 фоиз миқдорида солиқ олинади.

Таъсисчининг МЧЖ қарзлари бўйича учинчи шахс олдидаги моддий жавобгарлиги устав фондидаги ҳиссаси билан чегараланади.

Бизнесингизни  қулай  ва  самарали шаклини  топиб  олишингиз қийин эмас: танланг, ҳисоблан кўринг, баҳоланг!

Мавзу бўйича ўқинг:

Шаҳло Абзалова (“Тошкент“ радиоси) билан суҳбат: Оилавий тадбиркорлик

Шаҳло Абзалова (“Тошкент”  радиоси) билан суҳбат: Якка тартибдаги тадбиркор.

24.03.2018