Бизнес мулкдорининг пуллари қаёққа сарф бўлмоқда? 2 қисм.

Бизнеснинг ҳар бир мулкдори: менинг пулларим қаёққа кетаяпти, деган саволга қайта-қайта, дуч келади, деб ўйлайман.
Компания кенгаяяпти, муваффақият қозанмоқда, оборотлар 2-5 баробарга ошиб бормоқда. Лекин бу ҳолда мулкдор ўша бир неча йил илгариги вақтдаги каби пулни ишлаб топмоқда, холос.
Аудиторлик амалиётида бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Бу сингари ҳолат юзага келишининг асосий сабабини шундай номлаш мумкин:
Компаниянинг реал фойдасига мувофиқ даромадлар ва харажатларнинг тўғри ҳисоб-китоби йўқ;
Ҳар бир маҳсулот ёки хизмат кесими бўйича таҳлил йўқ;
Пул оқимининг ҳисоб-китоби ва назорати йўқ, дивидендларни тўлаб беришга пул етишмайди.
Ҳар бир маҳсулот ёки хизмат кесими бўйича таҳлил йўқ
Кўпчилик корхоналар бир эмас бир неча турдаги товарларни ишлаб чиқиши ёки сотиши, ёхуд бир неча турдаги хизматларни кўрсатиши мумкин.
Одатдагидек, бошқарма ходимлари компаниянинг бутун фаолиятини: рентабелликни, ликвидликни ва бошқаларни таҳлил этади. Бироқ яна ҳам яхши молиявий натижаларни қўлга киритиш учун, шунингдек ҳар бир маҳсулот ёки хизматнинг даромадлилигини ҳам алоҳида таҳлил этиш керак бўлади.
Даромадлилик даражасини аниқлаш учун қуйидаги ахборотлар зарур бўлади:
Маҳсулот ёки хизматнинг таннархи;
Компаниянинг баҳо сиёсати.
Таннархни шакллантириш – бошқарувнинг энг мураккаб жараёнларидан биридир.
Агар ўша харажатлар маҳсулот билан бевосита алоқадор бўлса, уни тўғридан-тўғри таннархга қўшиш мумкин. Аммо умум ишлаб чиқариш ва умум хўжалик харажатларини тўғри тақсимлаш – осон иш эмас.
Масалан, корхона 4 турдаги тайёр махсулот ишлаб чиқаради.
Номи | Нархи |
Маҳсулот учун материаллар, хом ашё 1 | 6 000 |
Маҳсулот учун материаллар, хом ашё 2 | 2 000 |
Маҳсулот учун материаллар, хом ашё 3 | 4 000 |
Маҳсулот учун материаллар, хом ашё 4 | 12 000 |
Ишчилар маоши | 20 000 |
Коммунал хизматлар | 3 000 |
Транспорт бўлимининг харажатлари | 4 000 |
Ишлаб чиқариш иншооти ижараси | 2 000 |
Иш ҳақи, ижара сингари харажатларни ҳар бир турдаги маҳсулотга қандай тақсимлаш керак?
Таннархда умумий харажатлар маҳсулот бирлигига нисбатан холис ифодасини топиши учун ҳар бир корхона мустақил ҳисоб-китоблар олиб бориши зарур.
Эътибор беринг, танланган усул бўйича маҳсулот таннархи бирмунча фарқ қилиши мумкин.
Масалан,
Биринчи ҳолатда, умум ишлаб чиқариш харажатларини хом ашёлар нархи асосида, иккинчи ҳолатда эса ҳар бир маҳсулотнинг тайёрланиши учун зарур бўладиган соатлар миқдори асосида тақсимлаймиз.
Номи | Хом ашё асосида | Соатлар асосида |
Маҳсулот 1 | 13 250 | 17 226 |
Маҳсулот 2 | 4 417 | 7 613 |
Маҳсулот 3 | 8 833 | 11 484 |
Маҳсулот 4 | 26 500 | 16 677 |
Компаниянинг баҳо сиёсати
Ҳар бир маҳсулот даромадлилигини аниқлаш учун, шунингдек нарх ва умуман баҳони шакллантириш борасидаги ахборотлар ҳам зарур. Яъни шулар асосида баҳо: маҳсулотга кетган харажатлар, рақобатбардош нарх шаклланади.
Масалан, умуман олганда компания барча маҳсулотлар бўйича фойда олаётган бир пайтда маҳсулотларнинг бири фойда эмас, балки зарар келтираётганида қуйидагича манзарага дуч келамиз.
Номи | Таннархи | Баҳо | Фойда |
Маҳсулот 1 | 13 250 | 13 100 | — 150 |
Маҳсулот 2 | 4 417 | 4 600 | 183 |
Маҳсулот 3 | 8 833 | 9 000 | 167 |
Маҳсулот 4 | 26 500 | 26 500 | — |
Умумий фойда | 200 |
Корхона рақобатлашаётганлар паст баҳо белгилаганлари учун “маҳсулот 1” ни қиммат сота олмади.
Номи | Баҳо | Рақобатдагилар |
Маҳсулот 1 | 13 100 | 13 000 |
Маҳсулот 2 | 4 600 | 4 500 |
Маҳсулот 3 | 9 000 | 10 000 |
Маҳсулот 4 | 26 500 | 27 000 |
Биз мулкдор–бошқарувчилар учун тавсия этамиз
Ҳар бир маҳсулот ва хизмат таннархини таҳлил этинг;
Умум хўжалик харажатлари тақсимоти базасини танланг;
Ҳар бир маҳсулот ёки хизмат даромади бўйича таҳлил ўтказинг.