”Таҳлика-таҳлил” тизими асосида  кимлар текширилади

налоговые проверки

Бундан бир неча ой илгари  биз “Таҳлика-таҳлил”  асосидаги  солиққа оид янги шаклдаги текширувлар ҳақида  огоҳлантирган эдик.

Шунда корхона фаолиятини мониторинг қилиш ва яширин тарзда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этаётганларни аниқлаш имконини берадиган тизим яратилишини  ваъда қилган эдик.

 2018 йилнинг октябр ойида  “Таҳлика-таҳлил” тизими ишлаб чиқилди.  “Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низомга  асосан:

  • Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этиш хавфи даражаси бўйича корхоналар уч тоифага ажратилди;
  • Хавфлилик даражасини аниқлаш учун бешта кўрсаткич асос қилиб олинадиган бўлди.

Хавфлилик даражаси

Тизим олинган  маълумотни  таҳлил этади   ва таҳлика тўғрисида баллар асосида маълумот тақдим қилади.

Таҳлил йил чораги давомида бир маротаба, ҳар чоракдан кейинги ойнинг 25-санасигача ўтказилади. Бироқ ушбу қоида банкдан ташқари йирик миқдордаги пул айланмаларини амалга оширган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиққа оид қонунбузарликлар  содир этиш хавфи даражаси  уч тоифага  ажратилди.

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъектлари.

Эътибор  беринг, агар сиз таҳлил натижаларидан норози бўлсангиз  юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишингиз мумкин.

Хавфлилик кўрсаткичлари

Хавфлилик даражасини белгилаб берадиган  бешта кўрсаткич  аниқланди:

Тадбиркорлик субъектларининг шахсий карточкаларида солиқ қарздорлиги мавжудлиги;

Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ мажбуриятларининг бажарилишида солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботларига мунтазам равишда (бир йил давомида 2 ва ундан ортиқ марта) қайта ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлиги;

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобот даври мобайнида дастлаб рўйхатга олинган юридик манзилининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга мунтазам равишда (2 ва ундан ортиқ марта) ўзгартириб борилганлиги;

 Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларига тегишли бўлмаган тўлов терминалларидан фойдаланилганлиги;

 Жисмоний ва юридик шахслар томонидан айнан бир тадбиркорлик субъекти фаолиятидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар.

Таъкидлаб ўтамиз:

Солиқ кодексининг 46 моддасига кўра:

Давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи даъво қилиш муддати ичида (беш йил ичида)  ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи  солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг  кафолалатлари тўғрисида”ги  қонуннинг 9 миоддасига биноан

 Тадбиркорлик фаолияти субъектлари жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилишлари шарт.

Яъни жойлашган ери (почта манзили)нинг  ўзгарганлиги қонунчиликни бузиш ҳисобланмайди.  

Эътибор беринг, қонунчилик “таҳлика-таҳлил”га,  шунингдек бошқа йўналишларни ҳам қамраб  олмоқда.

Таҳлил натижалари

Таҳлика даражаси ўрта ва юқори  корхоналар мақомни белгилаш борасида шахсий кабинет орқали хабардор қилинади;

Таҳлика даражаси ўрта ва юқори  корхоналар камерал назоратдан ўтказилади;

Камерал назорат якунлари бўйича  аниқланган  ҳисоб-китоблар ёки солиқ тўловчи ҳолатини асослаб берадиган  ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда солиқ органлари  текшириш ўтказиш учун  прокуратурага мурожаат этади.

Эътибор беринг, текшириш ўтказмаслик учун икки йиллик мораторий ташкилотни ”таҳлика-таҳлил” натижалари асосида текшириш  ўтказишдан озод этмайди.

24.10.2018