Стартаплар учун инкубация ва акселерация дастурлари

стартап

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига  асосан лойиҳавий маҳсулотлар ва ахборот технологияларига  технологик  парк (кейинги ўринларда – технопарк) ташкил этилган эди. ”Технопарклар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги низом технопаркнинг  барча  фаолиятини,  жумладан молиялаш учун истиқболли  стартап-лойиҳаларни  танлаш,  инкубация ва  акселерация  дастурларидаги иштирокини  белгилаб беради.

Технопарк нима учун керак

Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари  қуйидагилар ҳисобланади:

Ахборот технологияси соҳасида рақобатбардош   маҳсулот ва хизматларни яратиш ва ишлаб чиқиш учун  шарт-шароитлар ҳозирлаш, уларни ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш,  инновацион ишланмаларни  рағбатлантириш;

Технопарк резидентларига зарур инфратузилмани, шу жумладан уларга молиявий, маркетинг, ҳуқуқий ва консалтинг хизматлари, шу каби акселерация лойиҳалари бўйича  хизмат кўрсатиш учун  замонавий лабораторияларни     тақдим этиш;

Венчурлик молиялаштириш асосида стартап-лойиҳаларни  амалга оширишда, шу жумладан  янги иш бошлаётган ва кичик хусусий корхоналарга ахборот технологиялари соҳасидаги инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришда кўмаклашиш;

Лойиҳаларни ҳаётга биргаликда,   жумладан замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотларни  ўзгартириш  ҳисобига татбиқ этишга, маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда резидентларга кўмаклашиш;

Юқори технологияли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш учун илмий, илмий-тадқиқот, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятидаги  интеграцияни кучайтириш;

Ахборот технологияси соҳасида замонавий юқори малакали мутахассислар синфини шакллантириш мақсадида аҳолини ва, айниқса ёшларни  ўқитишни  ташкил этиш;

Ахборот технологиялари соҳасида етакчи компаниялар ва уларнинг мутахассислари иштирокида мастер-класслар, тренинглар ва  малака ошириш курслари, шунингдек  илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш.

Технопарк резидентлари учун имтиёз ва преференциялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017  йил 30 июндаги ПФ-5099 Фармонида Инновация марказлари учун кўзда тутилган имтиёзлар. Ушбу имтиёзлар қуйидагича қўлланилади:

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича — юридик шахс резидентларнинг Ягона реестрига қўшилган ҳисобот давридан кейин келувчи ойнинг 1- санасидан бошлаб;

божхона тўловлари бўйича —  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосасини олган кундан бошлаб божхона тўловларига имтиёзларни  қўллаш билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган (импорт қилинадиган) товарлар  рўйхати комплекс экспертизаси  якунига қадар.

Стартап лойиҳаларни  молиялаш

Стартап-лойиҳаларни молиялаш  Жамғарма  томонидан беғараз асосда пул маблағлари ажратиш билан амалга оширилади.

Стартап-лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни  яратиш иши ўз доирасига ишлаш учун хоналар, жиҳозлар  ажратиш, тезкор интернет билан таъминлаш  ва бошқаларни қамраб олади, бу иш Дирекция билан стартап-лойиҳа  ташаббускори ўртасидаги шартномада  қайд этилган маслаҳат тариқасидаги  қўллаб-қувватлаш ёки стартап-лойиҳа ташаббускори — юридик шахс ҳисобидан мақсадли пул маблағи ўтказиб бериш  билан амалга оширилади.

Стартап-лойиҳаларни молиялаш  ўз доирасига венчур молиялашни ҳам олади, бу ҳолда Дирекция стартап-лойиҳа муассислари таркибига киради. Дирекция улушининг шакли ва миқдори, ҳиссаларнинг  тақсимланиши  Жамғарма, Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида молиялаш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисидаги шартномада  баён этилади.

Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори бундан кейинги ўзаро алоқани, ўзаро ҳисоб-китобларни, шунингдек стартап-лойиҳа ташаббускори қонунчиликка мувофиқ тасдиқлаган Дирекциянинг юридик шахс таъсисчилари таркибидан чиқиш тартибини мустақил белгилаб олишлари керак.

Эксперт комиссиясининг ижобий хулосаси стартап-лойиҳани молиялаш учун асос бўлиб  хизмат қилади.

Инкубация ва  акселерация дастури

Стартап-лойиҳанинг инкубация ва  акселерация дастуридаги иштироки процедураси ва мақсадга мувофиқлиги Дирекция  томонидан  белгиланади.

Дирекция  Эксперт комиссиясининг қарорига асосан Дирекция  ва стартап-лойиҳа ташаббускори  ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қабул қилинган, стартап-лойиҳа инкубация ёки акселерация дастурида ва мазкур Низомда кўзда тутилган  талабларни бажармаганида  стартап-лойиҳа ташаббускорини чиқариб ташлаш ҳуқуқига  эга.

Баъзи стартап-лойиҳаларда тақдим этилган моҳир мутахассислар, соҳа бўйича катта иш тажрибасига ва маслаҳатлар бериш имкониятига эга бўлган  менторлар эксперт комиссияси томонидан стартап-лойиҳадан  чиқариб олинмоқда.

Баъзи стартап-лойиҳаларни илгарига ривожлантиришда менторларнинг стартап-лойиҳа  ташаббускори  ва ментор ўрталаридаги  шартномада  кўзда тутилган шартларга мувофиқ  молиявий  манфаатлари бўлиши ҳам мумкин.

31.07.2019