Кичик бизнес солиқлари

Янги очилган компаниянгиз дастлабки бир ой мобайнида ишлади. Ниҳоят, солиқларни тўлайдиган ва ҳисоботларни тузадиган вақт келди. Биз солиқлар бўйича универсал эслатма тайёрладик: тўлаш ва ҳисоботларни топшириш. Бироқ шуни ҳам эслатиб қўйишимиз керакки, фаолият туридан қатъий назар сизнинг қўшимча солиғингиз ва ажратма ҳамда чегирмаларингиз бўлиши мумкин.
Солиқ/ажратмалар | Ҳисоботни топшириш вақти | |
(ЯСТ) Ягона солиқ тўлови | Ҳар кварталда, ҳисобот кварталидан кейин келувчи ойнинг 25-санасигача | Ҳар кварталда, ҳисобот кварталидан кейин келувчи ойнинг 25-санасигача
|
(ЯИТ) Ягона ижтимоий тўлов | Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 25-санасигача | Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 25-санасигача |
(ПЖ) Пенсия жамғармаси | Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 25-санасигача | Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 25-санасигача |
(ЖШДС) Жисмоний шахс даромадлари солиғи | Ҳар кварталда, ҳисобот кварталидан кейин келувчи ойнинг 25-санасигача | Ойлик маош берилган пайтда
|
(ШЖБПҲ) Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари | Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 14-санасигача | Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 14-санасигача |
26.03.2018