Уяли телефонингизда солиқ ҳақидаги маълумот

Замон яшин тезлигида ўзгариб бормоқда.
Биз яқин-яқин даврларга қадар тадбиркорлар солиқ органларининг иши ҳақидаги, солиқ турлари ва имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларни топа олмаётганликларини муҳокама қилиб келар эдик.
Мана, мутлақо ҳайратланарли янгилик — «Soliq uz»! мобил иловаси ишлаб чиқилди!
Илованинг ўзида солиқ қўмитаси сайтига жойлаштирилган маълумотларнинг қарийб барчаси мужассам.
Сиз иловадан қуйидаги маълумотларни олишингиз мумкин:
солиқ оламидаги янгиликлар ва меъёрий-ҳуқуқий актлар ҳақида;
солиқ органларининг иши ҳақида;
ўзингизнинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ни биласиз;
юридик шахс солиқлари борасиданги қарздорликларни аниқлайсиз;
сизнинг корхонангиз жорий йилдаги текширишлар режасида бор ёки йўқлигини текширасиз;
яна бошқа кўплаб фойдали ва қизиқарли маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
Шунингдек эслатиб қўямиз, сиз керакли маълумотларни “Автоинформатор” орқали ҳам олишингиз мумкин. Телефоннинг (71) 202-32-82 рақамига қўнғироқ қилинг ва қуйидагилар ҳақида маълумотларга эга бўлинг:
Давлат солиқ қўмитасининг фаолияти ҳақида;
Жисмоний шахсларни солиққа тортиш тўғрисида;
Юридик шахсларни солиққа тортиш тўғрисида;
Валюта назорати ва халқаро ҳамкорлик ҳақида;
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида;
Солиққа тортиш услубиёти ҳақида;
Бозорлар ва савдо комплекслари фаолияти ҳақида;
Чакана савдода ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд чет эл валюталарининг айланишига йўл қўймасликни назорат этиш ва қисқа муддатли текширувларни ташкил этиш ҳақида;
Назорат-тафтиш текширувлари ҳақида;
Солиқ органларининг интерфаол хизматлари ҳақида.
Бундан ташқари, “SMS” кўринишида маълумот олиш учун 1077 дан иборат қисқа рақамдан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз буюртма жўнатишингиз керак бўлади.