Солиқ ва пенялар бўйича қарздорликларни ҳисобдан чиқариш

задолженность по налогам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан солиқ қарздорликларини ҳисобдан чиқаришнинг мисли кўрилмаган шартлари кўзда тутилган.

Мазкур Фармон кучга кирган вақтда мавжуд бўлган қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари (суд чиқимлари бундан мустасно) бўйича қуйидагиларга ҳисобланган қарздорликлар ҳисобдан чиқарилади:

2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорларга;

давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахсларга.

Қарздорликларни ҳисобдан чиқариш 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда амалга оширилиши белгиланди.

Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахслардан бир йиллик миқдордаги қатъий белгиланган солиқни бир йўла ундириш тартиби бекор қилинади.

Уч ой муддатда тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга ҳисобланган ундириш умидсиз бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, мазкур қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликлар, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари (суд чиқимлари бундан мустасно) бўйича қарздорликлар хатловдан ўтказилади, кейинчалик кўрсатилган ушбу қарздорликларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чоралари кўрилади.

07.08.2018