2018 йилга кичик бизнес учун солиқ ставкалари

ставки налогов

2018 йилда ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўлаётган ташкилотлар учун солиқ ставкалари

Номи Ставкаси (%)
1 Улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари 3
2 Чакана савдо 4
3 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ташкилотлари 4
4 Барча соҳалар учун асосий  ставка 5
5 Божхона расмийлаштиришлари (божхона брокери) 5
6 Улгуржи савдо 5
7 Умумий овқатланиш 10
8 Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти 13
9 Ломбардлар 30
10 Оммавий томоша тадбирлари утказадиган ташкилотлар 30
11 Биноларни савдо нуқталарига ижарага бериш 30
12 Даллоллик хизматлари 33
13 Лотерея ташкилотлари 33

Эътибор беринг:

ставкалар Тошкент шаҳри учун  кўрсатилган, яъни энг кўп миқдор касб этади.

фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ ставкаларига боғлиқ (чакана савдо, транспорт хизмати каби) турларига энг кам миқдордаги солиқ белгиланган.

2018 йилда хусусий тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари

Номи Ставка (ЭКОИҲ)
1 Чакана савдо
1.1 озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан 7
1.2 деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан 3,5
1.3 газеталар, журналлар ва   китоблар билан 3,5
2 Маиший хизматлар 2,5
3 ўз маҳсулотларини  ишлаб чиқариш ва сотиш,  шу жумладан миллий ширинликлар, пишлоқ маҳсулотлари, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари,  фрезерда музлатилган маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш. 2
4 Фаолиятнинг  бошқа турлари 2
5 Автомобил транспорти билан юкларни ташиш хизмати:
5.1 3 тоннагача юк кўтарадиган  юк автомобиллари билан 1,5
5.2 8 тоннагача юк кўтарадиган юк автомобиллари  билан 2
5.3 12 тоннагача юк кўтарадиган  юк автомобиллари билан 3
5.4 юк кўтариш қуввати  12 тоннадан  юқори бўлган юк автомобиллари билан 3,5

Эътибор беринг:

ставкалар Тошкент шаҳри учун кўрсатилган, яъни энг кўп миқдор касб этади.

қатъий белгиланган солиқ ставкаси энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги, 2018 йилнинг  1 январидаги миқдоридан  (172 240 сўм) келиб чиққан ҳолда белгиланган ва йил давомида  энг кам ойлик иш ҳақи  ўзгарганда  ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

26.03.2018