Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисобот сиёсати-2020 йил

учетная политика

2020 йилда янги солиқ кодекси жорий этилиши  муносабати билан барча солиқ тўловчилар Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини  тасдиқлашлари керак.   Солиқ тўловчилар деганда бухгалтерия  ва солиқ ҳисоботи юритадиган  юридик  шахслар  ва якка тартибда  фаолият юритадиган тадбиркорлар назарда тутилади.

Янги тузилган солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати – ишлаб чиқилиши билан тезда  2020 йилнинг  1 апрелига қадар  тасдиқланиши керак.

Эътибор беринг, Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатига  нима ўзгартиришлар киритиш мумкин:

Йилига  камида  1 марта, кейинги йилнинг   1 январигача  ва ўзгариш кейинги йилнинг  1 январида қўлланилади;

Календарь йил давомида Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилгандагина ўзгартирилади.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати нима

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати — бу фақат солиқ солиш мақсадларида ҳужжатлар юритиш ва солиқларни  ҳисоблаш қоидаларидир.  Бу қоида бухгалтерия ва солиқ ҳисоботини олиб бориш мақсадларидан бошқача  бўлиши ҳам мумкин.

Масалан, солиқ ҳисоботи учун асосий воситаларнинг ишда ейилиши, эскириши  нормаси белгилаб қўйилган  ва у Солиқ  кодексида  кўрсатилган ставкадан ошмаслиги керак.  Бу ҳолда  бухгалтерия ҳисоб-китоблари учун қўлланилгани сингари ставка  Солиқ кодексидан  юқори ҳам бўлиши мумкин,  чунки раҳбарият нуқтаи назаридан мазкур асосий воситалар тез эскирувчи  ёки маънавий эскирган бўлади.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати  нима учун  керак

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсати қуйидаги ҳолатларда зарур бўлади:

Солиқлар қандай ҳисоблаб чиқилганини   кўрсатиб бериш (усуллари);

Нега айнан шу тарзда ҳислобланганини  кўрсатиб бериш (асослаш);

Ҳисоб-китоблардаги узоқ муддатлар мобайнидаги бир хиллик, бу хатолар ва фирибгарликларни камайтириш имконини беради.

Эътибор беринг:

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати қанчалик аниқлик билан ишлаб чиқилган бўлса, текширишлар  пайтида сизда солиқ  борасидаги  баҳслар шунчалик камроқ бўлади;

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини алоҳида ҳужжат сифатида тасдиқлаб  қўйса ҳам, бўлади, уни  бухгалтерлик  ҳисоб-китоблари олиб бориш учун амалдаги ҳисобот сиёсати  таркибига қўшиб  қўйиш ҳам мумкин.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида нималар акс этиши керак

Солиқ кодексиниг 77 моддасига биноан солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда ҳисоб сиёсати ихтиёрий шаклда тасдиқланади ва унда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

1) агар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ёки солиқ агенти томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган солиқ регистрларининг шакли ва уларни тузиш тартиби;

2) унга риоя этилиши устидан масъул мансабдор шахслар;

3) солиқ солиш мақсадларида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартиби, агар бундай ҳисоб юритиш мажбурияти ушбу Кодексда назарда тутилган бўлса;

4) солиқ тўловчи томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида сарфларни харажатлар сирасига киритиш, шунингдек қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишнинг танланган усуллари;

5) хеджирланадиган таваккалчиликларни, хеджирланадиган моддаларни ва уларга нисбатан қўлланиладиган хеджирлаш воситаларини аниқлаш сиёсати, хеджирлаш операциялари, шунингдек бошқа молиявий таваккалчиликлар амалга оширилган тақдирда хеджирлаш самарадорлиги даражасини баҳолаш услубияти;

6) активларнинг ҳар бир гуруҳи ва кичик гуруҳи бўйича амортизация нормалари (ҳисоблаш усуллари).

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини тузишда нималарга  эътибони қаратиш керак

Солиқ кодексида белгилаб қўйилган  олти пунктдан  энг асосийси ва мураккаби   4- “солиқ тўловчи томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида сарфларни харажатлар сирасига киритиш, шунингдек қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишнинг танланган усуллари” деган пункт ҳисобланади.

Фойда  солиғи ва қўшилган қиймат солиғи анъанавий тарздаги энг мураккаб солиқлар  ҳисобланади ва уларни ҳисоблаб чиқиш борасида ҳар доим  солиқ тўловчи билан  солиқ органлари ўртасида  баҳс  кетади.

Фойда солиғи бўйича:

Айириб ташланадиган ва айирилмайдиган  харажатларнинг таркиби, яъни қайси харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириши мумкин;

Ўтган йиллардаги зарарларни ўтказиш;

Илгаридаги харажатлар резервларини шакллантириш;

Қўшилган қиймат солиғи бўйича:

Товар ва хизматлар бўйича илгари тўланган солиқни ҳисобга  қўшиш йўли билан солиқ базасини камайтириш мумкин бўлган шартлар;

Чет эллик  юридик шахс билан ишлагани ҳисобга олинганлиги шарти;

.

Бошқа солиқлар

Бу икки солиқдан ташқари ресурслар солиғи, иш ҳақлари бўйича  солиқлар ҳам мавжуд. Уларнинг ҳисоблаб чиқиш, шунингдек солиқни тайёрлаш ва  жўнатиш  усулларини ҳам баён этишни тавсия этамиз.

29.01.2020