Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилиш

торговля

Солиқ қўмитаси 2020 йилнинг июнь ойида “Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни рўйхатга олди. (Адлия вазирлиги. №3247. 18. 06. 2020 й.).

Солиқ тўловчининг савдо ва хизмат кўрсатиш  қоидаларига амал қилишини текшириш  қуйидаги мақсадлар учун  амалга оширилади:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва маркалаш қоидаларига амал қилиниши;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинаётган  жойларда уларни йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслик, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувнинг жойлаштирилганини аниқлаш;

савдо пунктидаги  харидорлар танишиши учун  қулай бўлган жойга  сотувчи – юридик шахс ҳақидаги, хусусан ташкилотнинг номи, унинг жойлашган манзили (почта адреси ва иш соатлари),  агар сотувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса —  давлат рўйхатидан  ўтгани ва уни давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириб қўйилганлигини аниқлаш;

агар сотувчи томонидан амалга оширилаётган фаолият лицензияланиши керак бўлса, харидорлар танишишлари учун қулай жойга ўша лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати, шунингдек уни берган орган ҳақидаги  маълумотларнинг  жайлаштирилганлигини аниқлаш;

сотувчи томонидан реализация қилинаётган товарлар  номи, унинг сорти, маркаси, модели, тури, оғирлиги, миқдори ва бирлиги учун нархи кўрсатилган ягона  намунадаги  ва аниқ расмийлаштирилган нархномалар билан таъминланганлигини аниқлаш;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа товарлар билан савдо қилишда  сотувчиларнинг қимматбаҳо металл ва  қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмлар  билан савдо қилиш,    заргарлик буюмларига проба   қўйиш ва тамғалаш қоидаларига риоя қилиниши ҳамда савдода кирим қилинмаган  конторфакт маҳсулотларнинг йўқлигини аниқлаш;

сотиб олиш пунктларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ломларини сотиб олувчи пунктларда –қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари билан чакана савдони амалга ошириш, товарларни ҳисобга олиш ва пул операцияларини олиб бориш бўйича  қонунчиликка амал қилиш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномаси борлигини текшириш;

маиший электр жиҳозлари маркировкаларида  ва ёрлиқларида мувофиқ келадиган энергосамарадорлик класси ҳақидаги техник ҳужжатлар маълумотларининг мавжудлигини;

реализация қилинаётган товарларда баҳоси  кўрсатилган нархноманинг мавжудлигини текшириш;

умумий  овқатланиш соҳасида маҳсулот (хизмат)ни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш қоидаларига амал қилинишини аниқлаш;

чакана савдо ва (ёки) жамоачилик умумий овқатланиш пунктида алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат берувчи гувоҳномаларнинг мавжудлиги ва пунктнинг рухсатнома шартларига мувофиқлигини текшириш.

Савдо  ва хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинишини текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида ўз аксини топади.

19.09.2020