Савдо ташкилотлари учуш шароитларни яхшилаш

торговля

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Савдони янада  либераллаштириш ва товар  бозорларида рақоботни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан  жиддий ўзгартиришлар амалга оширилди.

2018 йил 1 ноябрдан амалга ошириладиган ўзгартиришлар

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириши;

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан  кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш;

юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш.

2019 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади

улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш;

савдо ташкилотларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби бекор қилинади.  2019 йилга қадар савдо ташкилотлари умумий ўрнатилган солиқ тўловлари тизимига ўтиш ҳуқуқига эга бўлмасдан оборотдан ягона солиқ тўлови тўлаб келар эдилар;

акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус тартиби;

кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби; 2019 йилга қадар кўчма савдо учун Ҳокимликдан рухсатнома олиш зарур бўлар эди;

давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкциялар;

давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб;

айрим турдаги товарлар экспортига чекловлари;

2019 йил 1 январдан бошлаб товар-хомашё биржаси аъзоларининг даромадларига қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиққа тортиш шартлари татбиқ этилади.

Ташқи савдо фаолияти бўйича ўзгаришлар

халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади;

жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади.

20.11.2018