Савдо-сотиқ соҳасидаги туб ўзгаришлар

торговля

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 8 мартдаги  201- сонли қарорига биноан савдо соҳасининг норматив-ҳуқуқий  ҳужжатларига  ўзгартиришлар киритилди.

Товар ишлаб чиқарувчилар, жумладан  юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотишни нақд пулда амалга оширишга  рухсат берилди.

Эътибор беринг, бу ҳолда:

ўзаро ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига;

ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан ишлаб чиқариш жойида ташкил этишга;

Товарларни  кўтара  сотиш тузилган шартномага биноан  нақд шаклдаги  ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши мумкин.  Бу ҳолда нақд пулдаги  ўзаро ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида  энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда, назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.

Чакана савдо корхоналари  учун  товарларни юридик шахсларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат этилди.

Эътибор беринг, нақд пул тушумлари  инкассация қилиниши зарур.

25.03.2019