Рўйхатдан ўтгандан кейин қаерга ҳисобга туриш керак

Мана, ўз компаниянгизни таъсисчи ҳам бўлдик, дейлик.
Энди эса яшин тезлигида ҳисобга туришга тўғри келади. .
Агар сиз якка тартибдаги тадбиркор бўлсангиз
- рўйхатдан ўтган кунингизнинг ўзида рўйхатга олинган жой бўйича давлат солиқ инспекциясига (ДСИ) ҳисобга турасиз;
- солиқ ва ажратмаларнинг миқдори ҳақида ахборот оласиз;
- банкдан ҳисоб рақамингизни очасиз;
- аҳоли билан ишлайдиган бўлсангиз касса аппаратини, терминални ҳисобга қўясиз ва пул тушумларини топшириш режаларини – инкассация муддатларини келишиб оласиз.
Агар сиз юридик шахс бўлсангиз қуйидаги ишларни амалга оширасиз
№ | Номлари | Муддати (календар кунида) |
1 | Директорни тайинлаш | 10 |
2 | Банкда ҳисоб рақамини очиш | 10 |
3 | Ижара шартномаларини тузиш | 10 |
4 | ДСИда ҳисобга қўйиш — форма 8 | 10 |
5 | Солиқ тўлови тизими танлови ҳақида хабар бериш | 10 |
6 | Пенсия жамғармаси (ЖБПЖ) | 10 |
7 | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ: маълумотнома | 30 |
8 | Мол-мулк солиғи: маълумотнома | 30 |
9 | Ер солиғи: маълумотнома | 30 |
Ушбу тадбирларни юқорида кўрсатилган тартибдаги навбат билан амалга оширган маъқул. Бу сизга вақт ва пулларингизни тежаш имконини беради.
Мавзу бўйича ўқинг:
31.01.2019