Пулларни қаерга жойлаш керак

куда инвестировать

Кейинги пайтда инвестициялар  ҳақида, асосан чет эл инвестицияларини жалб этиш тўғрисида кўп гапирилмоқда.  Бироқ  Ўзбекистон  фуқаролари ўз маблағларини  турли-туман лойиҳаларга инвестиция сифатида киритишлари мумкин.  Биз даромад олишингиз учун фаол иштирок этишингизни талаб этмайдиган пассив инвестиция турлари бўйича  кичикроқ шарҳ тайёрладик.

Банк омонатлари

Омонатлар бўйича амалиётлар – омонатчи  шартнома асосида пул маблағини  муайян муддатга банкка беради.  Банк эса маблағдан фойдаланиш имконияти учун  омонатчига  фоиз тўлайди.

Амалиётни амалга ошириш тартиби ҳақида  “Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит  амалиётларини ўтказиш  тартиби тўғрисида”ги йўриқномадан янада батафсилроқ билиб олиш мумкин.

Инвестициялаш бўйича мутахассислар банкка қўйилган омонатларнинг самараси  яхши эмаслигини таъкидлашади, чунки  банк омонатларга кам фоиз тўлайдилар.  Шунингдек улар  маблағни   3-4 банк ўртасида  тақсимлашни тавсия этадилар.

Акцияларни  сотиб олиш

Акция — фаолият муддати белгиланмаган, муайян фуқаро номига ёзилган эмиссион  қимматли қоғоз. Акция унинг эгасига акциядорлик жамияти даромадининг  бир қисмини   дивиденд кўринишида олиш ҳуқуқини беради.

Тижорат  ташкилотлари, инвестиция жамғармаларининг акцияларини сотиб олишлари мумкин.

Акциялар икки хилда – оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.

Оддий акция бўйича  сиз  дивидендларни компания фойдасидан олишингиз  мумкин,  дивиденд миқдори фойдага боғлиқ бўлади.

Имтиёзли  акция бўйича эса сиз дивидендларни кўрилган фойда миқдоридан қатъий назар, кафолатланган  миқдорда олишингиз мумкин.

Акциялар  тўғрисида  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонундан яна ҳам батафсилроқ  маълумотларни билиб олиш мумкин.

Облигацияларни  сотиб олиш

Облигация – эмиссион қимматли қоғоз. Моҳиятан олганда, облигация – бу қарз тилхатидир.  У ўз эгасига  уни  чиқарган  шахсдан  ҳужжатда кўзда тутилган муддатда облигациянинг  белгиланган нархини ва номинал нархга нисбатан  белгиланган фоизини  олиш ҳуқуқини беради.

Облигациялар – корпоратив ва шу сингари давлатга тегишли бўлиши мумкин.

Облигациялар борасида  “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонундан яна ҳам  батафсил маълумот олиш мумкин.

Янги бизнесда инвестициялаш  ёки фаолият юритаётган бизнесдан ҳиссани сотиб олиш

Одатда,  бизнесда ҳисса деганда   – имконияти чекланган жамиятда таъсисчи бўлиш тасаввур этилади.  Бизнесда ҳиссаси бўлиш  компания даромад қилаётганда дивиденд кўринишида  даромад олиш ҳуқуқини беради.

Таъсисчилар ҳақида  “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли  жамиятлар тўғрисида”ги  қонундан яна ҳам  батафсилроқ маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

Инвестициялаш ва кўчмас мулк

Кўчмас мулкни сотиб олиш  – бу капитални  сақлашнинг яхши  усули.  Кўчмас мулкни мустақил равишда ижарага ёки риэлторлик ташкилотига ишончли бошқарувга бериш мумкин.

Ишончли бошқарув ҳақида “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги  қонундан яна ҳам  батафсилроқ маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

Ва ниҳоят: пулларни қаерга қўйиш мумкин эмас

Истиқболи йўқлиги  криниб турган лойиҳалар: молиявий пирамидаларга, ноқонуний лойиҳаларга. Бу ҳолда шубҳасиз пулларингизни йўқотасиз,  буни фақат вақт кўрсатади.

19.08.2019