ШАҲЛО АБЗАЛОВА (ТОШКЕНТ РАДИОСИ) БИЛАН СУҲБАТ: ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Шаҳло: Оилавий корхона – бу юридик шахслар учунтадбиркорликнинг нисбатан янги ташкилий-ҳуқуқий шаклидир. Бизнесни ташкил этишнинг  бу шаклини биз илгари  муҳокама  қилганимиздан қатъий назар  радиотингловчилардан келаётган хатларнинг сони  камаймаяпти. Шу боис, оилавий бизнесни ташкил этиш масаласини  яна бир бор кўриб чиқишга қарор қилдик.

Келинг, суҳбатимизни энг асосий масаладан бошлайлик: нега оилавий тадбиркорлик сингари алоҳида шакл ташкил этилган?

Евгения:  Менимча, оилавий тадбиркорлик бизнинг  ишбилармонларимиз турмуш тарзига  яқин. Биз кўпинча, болалар оталарининг касбини эгаллаши сингари ҳолат билан юзма-юз келамиз. Хонадонда ҳунармандларнинг бутун бошли сулоласи пайдо бўлади. Шунингдек, оилавий тадбиркорлик фаолияти  унинг иштирокчиларининг  шахсий меҳнатларига асосланишининг, оила учун эса биз  қандай имконият бўлса барчасини ишга солишга  тайёр эканлигимизнинг аҳамияти жуда катта.

Агар оилавий тадбиркорлик  фаолиятини ташкил этиш борасида  гапирадиган бўлсак, бу ҳолда қулай томонлар бисёр: фаолият умумий маблағ базасида яратилади, иштирокчилар ўртасидаги ишонч ҳам  ҳарқандай бизнесни равнақ топишининг муҳим  омилидир.

Шаҳло: Оилавий корхонанинг таъсисчиси ким  бўлиши мумкин?

Евгения: Оилавий корхонанинг  иштирокчилари оила бошлиқлари, эр, хотин, фарзандлар ва  ишга  яроқли ёшга етган бошқа қариндошлар бўлиши мумкин.Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, битта оилавий корхонанинг таъсисчиси, бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхонанинг ҳам таъсисчиси  бўлиши мумкин эмас.

Шаҳло: Аслда  оилавий корхонада  ким бошчи?

Евгения: Оилавий корхонани  унинг Раҳбари бошқаради. Оилавий корхонанинг бошлиғи барча иштирокчилар у бошлаган ишни ҳамжиҳатлик билан  кенгайтиришда қатнашиш  учун ҳуқуқ берган битта иштирокчи бўлиши мумкин. Яъни оилавий корхонанинг раҳбари  ёлланган ходим бўлиши мумкин эмас.

Шаҳло: Ходим сифатида ишга оиланинг аъзоси бўлмаган кишини  қабул этиш мумкинми?

Евгения: Ҳа, мумкин. Бу ҳолда оилавий корхона ходимларининг  энг кам сони – иккикишини ташкил этади, энг кўп сони эса фаолият турига боғлиқ. Шу туфайли оилавий тадбиркорлик фақат кичик бизнес бўлиб қолади. Бу ҳолда ходимларнинг йиллик ўртача энг кўп сонини эсга олиш ўринли.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бошқа корхоналардаги сингари оилавий корхонанинг ҳаммеҳнат жароҳатлари, касб-ҳунар билан билан боғлиқ касалликлар ёки иштирокчилар ва ёлланган ишчиларнинг меҳнат мажбуриятларини бажаришлари билан боғлиқ  ҳаёти ва саломатликларига етказилган бошқа зазарларни  қоплаш бўйича ўзларининг  фуқаролик жавобгарлиги бўйича мажбуриятлари  бор.

Шаҳло: Ходимларга, улар оила аъзолари бўлганликлари учун ойлик маош тўламаслик ҳам мумкинми?

Евгения: Йўқ. Ҳарқандай ҳолатдаЎзбекистон РеспубликасиМеҳнат кодексига  асосан ойлик маошни, шунингдек ходимларнинг маошларидан ягона ижтимоий  тўловларни тўлаб туриш керак.

ШаҳлоБизнинг дастурга келиб тушаётган масалалардан шу аниқландики, кўпчиликни пенсия масалалари  қизиқтираяпти, аниқроқ айтадиган  бўлсак, оилавий корхона  иштирокчиси пенсионер бўлиши мумкинми, унинг пенсияси юз фоиз сақланадими?

Евгения: Биз илгаримуҳокама қилганимиздек,оилавий тадбиркорлик барча  иштирокчиларнинг шахсий меҳнати мажмуасини англатади.Табиийки, оилавий тадбиркорликнинг пенсионер-иштирокчилари – ишлаётган пенсионерлар ҳисобланадилар ва уларга тайинланган пенсиянинг фақат 50 фоизини тўлаш талаблари қўлланилади.

Шунингдек, пенсионерни ишга қабул этганда Пенсия жамғармасининг пенсионер яшаш жойи бўйича  тегишли туман (шаҳар) бўлимига (ёки  унга пенсия тайинлаган  тегишли ташкилотга) унинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги  буйруқдан кўчирма  тақдим этиши кераклиги тўғрисида 5 кунлик муддат мобайнида хабар бериш лозимлигини  унутманг.

Шаҳло: Ҳар бир оилада ҳам  ҳуқуқшунос йўқ, оилавий корхонани рўйхатдан ўтказиш қийинчликлари қанақа ва бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади?

Евгения: Оилавий  корхонани  рўйхатга олиш кўп вақтни олмайди, бунга  2 – 3 кун кетади, холос. Рўйхатдан ўтказиш учун сизга қуйидагилар зарур бўлади:

  • таъсис шартномасининг асл нусхасидан иккита;
  • давлат божи тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати;
  • корхонанинг статистика томонидан тасдиқланган номи. Номни танлаганда 5 – 10 атамани кўрсатиш зарурлигини таъкидламоқчиман, чунки компаниялар кўп, ном ўтмаслиги мумкин. Шунингдек, мураккаб қисқартирилган, тушунарсиз ва кам қўлланиладиган сўзларни танлашни тавсия этмайман;
  • таъсис этувчилар паспортларининг нусхалари;
  • қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи – туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, никоҳ тўғрисида гувоҳнома  ва бошқа шунга ўхшаган ҳужжатлар.

Шаҳло: Топшириладиган ҳужжатлар билан озим-кўпми танишиб олдик, уларни тайёрлаш мумкин. Энди таъсис шартномасида  нималар акс этиши ҳақида айтиб берсангиз?

Евгения:  Оилавий корхонатаъсис шартномасида албатта қуйидаги  маълумотлар бўлиши керак:

  • оилавий корхона раҳбари ҳамда бошқа иштирокчиларининг фамилиялари, исмлари ва отасининг исмлари бўлиши ва яшаш манзиллари кўрсатилиши керак;
  • оилавий корхона устав фонди миқдори;
  • оилавий корхона иштирокчилари томонидан унинг уств фондига қўйилган мол-мулкларини аниқлаш тартиби;
  • оилавий корхонанинг номи ва у жойлашган манзил ҳақида маълумот (почта манзили);
  • тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойдани, шунингдек оилавий корхона тугатилганда мулкни оилавий корхона иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тартиби;
  • оилавий корхона иштирокчиларининг оилавий корхона фойдаланиши учун тақдим этган мол-мулклари рўйхати;
  • оилавий корхона мол-мулки билан қилинадиган йирик келишувлар миқдори;
  • оилавий корхона иштирокчилари умумий мажлиси қарорларини  қабул қилиш тартиби.

Бироқ ушбу ҳужжатда иштирокчиларнинг  бошқа ҳуқуқлари, вазифалари, алоҳида шартлар – умуман,оилавий корхона қатнашчилари учун  муҳим бўлган яна бошқа муносабатлар ҳам   қайд этиб қўйилса  ортиқча бўлмас эди.  Ахир, оилавий корхона бир кун-икки кунга эмас, балки истиқболни кўзлаб ташкил этилади-ку!

Шаҳло: Агар эр-хотин ажрашиб кетса ёки таъсисчиларнинг бири  чиқишни хоҳлаб қолса қандай йўл тутиш керак?

Евгения: Оилавий корхона раҳбарлари алмашганда, иштирокчи оилавий корхонадан ўз хоҳиши билан чиққанда ва унга кирганда, эр-хотин ўртасидаги никоҳ бекор қилинганда ва оилавий корхона иштирокчиси вафот этганда оилавий корхона аъзоларининг оилавий корхонага тақдим этган мол-мулки рўйхатига ўзгаришлар киритилиши  тақозо этиладиган бўлса,таъсис  шартномасига тегишли  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.Бундай ҳолларда оилавий корхонани давлат рўйхатидан қайта ўтказиш талаб этилмайди.

Шаҳло: Устав фондининг миқдори қанча бўлиши керак вау қандай  шакллантирилади?

Евгения: Оилавий корхона устав  фондининг энг кам миқдори – энг  кам ойлик иш ҳақининг  10 тасини ташкил этади. Уни таъсисчиларнинг розилиги билан  ягона яшаш жойи бўлган квартира – турар-жойдан ташқари ҳарқандай мол-мулк билан шакллантириш мумкин.

Шаҳло: Оилавий корхонага  фаолиятнинг қандай турлари билан шуғилланишга рухсат этилади?

Евгения: Ҳар қандай турлари билан! Лекин:

  • фаолиятнинг баъзи турларини амалга ошириш учун “Фаолиятнингайримтурларинилицензиялаштўғрисида”ги  Қонунга биноан лицензия ёки махсус рухсат талаб этилади;
  • ўз фаолиятида инсонга ва атроф муҳитга хавф туғдирадиган заҳарли ва радиоактив моддалар ҳамда материаллардан, юқори босим ва ўзгача жиҳозланган ускуналардан фойдаланиш мумкин эмас.
  • саноат йўналишидаги  фаолиятни  турар-жойларда (масалан, кўп квартирали уйларда) амалга оширишга рухсат этилмайди.

Шунингдек эслатиб ўтаманки, Оилавий тадбиркорлик учун  фақат кичик бизнес шакли ва фақат ягона  солиқ тўлови  мулжалланган. Яъни  оилавий корхона одатдаги ҳаммага жорий қилинган солиқ тўловига ўта олмайди.

Шаҳло: Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзлар ҳам борми?

Евгения: Имтиёзлар бор. Улар анчагина:

  • дивидендларга солиқ кўзда тутилмаган, айни пайтда МЧЖларда дивидендлар учун солиқ 10 фоизни ташкил қилади;
  • ягона  солиқ тўловининг энг кам миқдорини тўлаш бўйича мажбурият юкланмаган;
  • агар тадбиркорлик фаолияти  ўз уйи ёки ҳовлисида амалга оширилаётган бўлса уни нотураржой фондига  ўтказиш шарт эмас. Коммунал тўловлар жисмоний шахс учун белгиланган таърифлар асосида тўланаверади.
  • Молиявий фаолият давлат рўйхатидан ўтганидан бошлаб дастлабки  уч йил мобайнида  режали текширишга тортилмайди.
28.03.2017