Оилавий тадбиркорлик учун кредитлар

кредит

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги   Низомга биноан кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш,  аҳоли бандлигини таъминлаш,  хотин-қизлар учун  имкониятларни кенгайтириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга  йўналтирилган дастур амалга оширилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлади. Дастур иштирокчиларини  кредитлаш устувор равишда АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ орқали амалга оширилади.

2020 йил 1 январдан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси  ва бошқа жамғармалар ҳисобидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилади

04.11.2019