НОРЕЗИДЕНТЛАР УЧУН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

нерезидент

Тижорат банкларида  норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига биноан  Ўзбекистон  Республикаси тижорат банклари билан тегишли  келишув тузган норезидент  юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек чет эл банклари  учун ҳисобварақлари очилади.

Норезидентлар ким

Қуйидагилар норезидентлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс;

Солиқ кодексининг 20 моддасига  биноан норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб норезидент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади.

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида бир юз саксон уч календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши  эътироф этилади.

Эътибор беринг,  “доимий муассаса” тушунчаси фақат солиқ мақомини белгилаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.

 Норезидентюридик шахсларнинг ҳисобварақлари

Норезидент-юридик шахслар учун  миллий валютадаги ҳисобварақлари қуйидагиларга очилади:

чет элларнинг дипломатик ва  бошқа  расмий ваколатхоналарига;

иммунитет ва дипломатик  имтиёзлардан фойдаланадиган  чет эл дипломатик  ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ва уларнинг филиалларига, шунингдек  чет элларнинг хўжалик ёки бошқа тижорат  фаолияти билан шуғилланмайдиган, товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида қатнашадиган  доимий муассасалар орқали фаолият юритадиган  ваколатхоналарига.

Норезидент жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари

Норезидент жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари – Ўзбекистон Респубикасида вақтинча  бўлган чет эл фуқаролари учун очилади.

Мазкур  ҳисобварақларга улар томонидан ўрнатилган қонунчиликка асосан олиб келинган, мавжуд тартибларга кўра  алмаштириш пунктлари орқали чет эл валютасига  алмаштирилган ва Ўзбекистон  ҳудудидан  қонуний асосларда олинган бошқа  миллий валюталар ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағ норизидент-жисмоний шахснинг респубикамиз ҳудудида  яшаган  вақтидаги жорий харажатлари учун  сарф қилиниши мумкин.

Доимий муассасаларнинг  ҳисобварақлари

Фаолиятларини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентларнинг маблағлари тижорат банкларида очилган ҳисобварақларида  сақланади ва улардан қонунчилик асосида фойдаланилади.

Ҳисобварақларга қуйидаги маълумотлар киритилиши мумкин:

товарларни сотиш (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ва доимий муассаса бошқа фаолиятлар олиб боргани туфайли тушган маблағлар;

доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларидан  ўтказилган пуллар;

тижорат банклари томонидан сотилган чет эл валюталаридан тушган маблағлар;

доимий муассаса ташкил этган норезидентнинг тавар-хом ашё биржасининг ҳисоб-китоб ва клиринг палатаси ҳисобварақларидан тушган маблағлари.

20.11.2018