I и II гуруҳ ногиронлиги бўлган тадбиркорлар учун имтиёзлар

инвалидностью I и II группы

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270 сонли  “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида жорий этилган  солиқ имтиёзлари. Бу – ижтимоий ҳимоя билан солиқни ривожлантиришнинг ноёб муштараклигидир.

Қатъий белгиланаган солиқнинг имтиёзли ҳажми

2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун  қатъий белгиланган солиқ бир ойда энг кам иш ҳақи(ЭКИҲ)нинг 50 фоизи миқдорида белгиланди.

Таққослаш учун: қатъий белгиланган солиқ хусусий тадбиркорлар учун бир ойда ЭКИҲнинг 2 баробаридан 7 баробаригача бўлган миқдорда белгиланган.

Ҳар бир ходимга имтиёзли миқдор.

2018 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун – бир ойда ЭКИҲнинг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилди.

Таққослаш учун: қатъий белгиланган солиқ ҳар бир ҳодим учун умумий ойлик маошнинг 30 фоизи миқдорида белгиланган.

Масалан: Қатъий белгиланган солиқ  чаканa савдода 10 та ЭКИҲни ташкил этади, ходим ёллаганда 2,1 та ЭКИҲ миқдорида , яъни 361 704 (2,1 х 172 240) сўм тўлаш зарур бўлади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганда қатъий белгиланган солиқ миқдори ЭКИҲнинг 15 фоизини, яъни  25 836 (172 240 х 15%) сўмни  ташкил этади.

02.04.2018