Нодавлат касб-ҳунар таълими муассасаларига  преференциялар

образование

Ўзбекитстон Республикаси Президентининг   11.08.2020 йилдаги қарорига асосан нодавлат профессионал таълим муассасалари ташкил этган шахсий инвесторларга преференциялар  тақдим этилади.

 Қуйидагилар давлат ёрдами сифатида кўрсатилади

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун Вазирликнинг “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг, касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари ёки уларнинг бир қисми ҳамда маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади;

ўқув дастури ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бинолари бир қисми берилган тақдирда мазкур марказларнинг ўқув жиҳозлари ва анжомлари имтиёзли равишда фойдаланишга топширилади;

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш учун давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасини белгиланади.

Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари олинаётган давлат ёрдами эвазига қуйидагиларни таъминлайди:

касб-ҳунарга ўқитиш ва кўникмаларни баҳолаш сифатининг ташқи ва миллий меҳнат бозори талабларига мослигини;

ишсиз, камбағал фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тўланаётган давлат буюртмасининг миқдоридан оширмасликни;

касбий кўникмалари баҳоланаётган фуқаролар тўғрисида маълумотларни Вазирликнинг Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига қўшиш учун тақдим этишни;

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида таълим олган ҳамда WorldSkills ва бошқа халқаро стандартлар даражасида касбий малака сертификатини (Skills паспорти) олган битирувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги имтиёзлар берилади:

касб-ҳунарга ўқиш ва малака имтиҳонини топшириш харажатларини қоплаш;

тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун рағбатлантириш субсидияларини ажратиш;

ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга йўлланма бериш.

19.09.2020