Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қандай ҳолларда нақд хорижий валюталарни қабул этишга рухсат берилади

прием валюты

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби  тўғрисидаги Низом Марказий банк, Адлия вазирлиги ва Божхона қўмитаси қарори билан тўлдирилди. Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловлар амалга оширилганда нақд чет эл валюталарини қабул қилиш тартибини белгилаб беради.

Қандай ҳолларда нақд чет эл валюталарини қабул қилишга рухсат этилади

Қуйидаги ҳолатларда қабул қилинган чет эл валюталарига пул тўланади:

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг консуллик хизматларида;

бож тўламасдан савдо қиладиган дўконлардаги ҳисоб-китоблар билан, шунингдек халқаро ташишлар пайтида транспорт воситаларининг бориш йўлида йўловчиларга товарлар ва хизматлар сотилганда ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операцияларда;

кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ҳамда улар бўйича чет эл валютасидаги фоизларни сўндиришда;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фондига (устав сармоясига) бадални тўлашда;

тижорат банкларида омонатларга пул маблағларини киритишда;

хайрия мақсадларида амалга ошириладиган пул маблағларини киритишда;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича қарзларни сўндиришда;

қонунчилик томонидан рухсат этилган яна бошқа ҳолатларда.

2018 йил 14 матрдан бу рўйхатга яна иккита банд киритилди:

Хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда реализация қилинган товарларга;

Норезидент хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га.

Бу ҳолда норезидентлар деганда, резидент бўлмаганлар тушунилади.

Резидент тушунчаси:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган юридик шахслар;

Ўзбекистон Республикасининг иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хориждаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон ташкилотларининг хориждаги хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари.
хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг  хориждаги хўжалик юритувчи ва бошқа тижорат  фаолиятларини юритмайдиган  ваколатхоналари.

Товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларга қандай валютани қўллайди

реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)га тўловлар учун  қуйидаги хорижий валюталар қабул қилишга рухсат этилади:

АҚШ доллари;

Англия фунт стерлинги;

ЕВРО;

Швейцария франки;

Япония иени.

 2018 йил 14 мартдан бу рўйхатга яна бир банд қўшилди:

Тижорат банклари ихтиёри билан бошқа хорижий валюталар.

Валютани қандай тўғри қабул қилиш керак

Нақд хорижий валютанинг қабули тижорат банклари кассаларида, агар бу тўловлар қуйидаги ҳолатларга хизмат қилганда амалга оширилади:

кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ҳамда улар бўйича чет эл валютасидаги фоизларни сўндиришда;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фондига (устав сармоясига) бадални тўлашда;

тижорат банкларида омонатларга пул маблағларини киритишда;

хайрия мақсадларида амалга ошириладиган пул маблағларини киритишда;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича қарзларни сўндиришда;

қонунчилик томонидан рухсат этилган яна бошқа ҳолатларда.

Хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда реализация қилинган товарларга;

Норезидент хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га;

Ўзбекистон Республикасининг иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хориждаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон ташкилотларининг хориждаги хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари.

Нақд хорижий валюта қабули корхоналарнинг махсус кассаларида, агар бу тадбир қуйидаги ҳолатларга  хизмат қилганда амалга оширилади:

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг консуллик хизматларига;

бож тўламасдан савдо қиладиган дўконлардаги ҳисоб-китоблар билан, шунингдек халқаро ташишлар пайтида транспорт воситаларининг бориш йўлида йўловчиларга товарлар ва хизматлар сотилганда ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операцияларда.

06.05.2018