Кичик бизнес секторидаги ташкилотга муҳр керакми

печать

Яқинда ўтказилаётган маслаҳатларнинг бирида кичик бизнесга тегишли ташкилотга муҳр зарурми, деб сўраб қолишди.

Шу мавзуда озроқ мулоҳаза юритишга қарор қилдик.

Эслатиб ўтаман, Президентимизнинг 09.04.1998 йилдаги №1987 сонли Фармонига биноан қуйидагилар 1 июл 2014 йилдан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига  кирадилар:

Хусусий тадбиркорлар;

микрофирмалар;

кичик корхоналар.

2015 йилнинг май ойига қадар барча корхоналар ва хусусий тадбиркорларнинг асосий муҳрга эга бўлишлари шарт қилиб қўйилган эди.

Президентимизнинг 15.05.2015  йилдаги №4725 сонли Фармонига асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хусусий мулкларини ишончли ҳимоялашнинг таъминланиши, уларнинг ривожланишига халақит берадиган барча тўсиқларни олиб ташлаш бўйича Дастур тасдиқланди. Дастурда  тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ортиқча расмиятчилик ва талаблар, шунингдек кичик бизнес субъектида думалоқ муҳр бўлиши зарурлиги талаби қисқартирилди.

 2017 йилнинг февралида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш тартибининг янгиланган Низоми чиқди. Низомнинг 20 пунктида шундай дейилади:

Кичик тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишда, шунингдек улар томонидан  тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда муҳр, штамп ва уларнинг чизмаларини тайёрлаш  талаб этилмайди.

Демак, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тоифасига  мансуб бўлган корхоналарда асосий муҳрнинг  бўлиши шарт эмас.

06.05.2018