Молия ҳисоботларидаги маълумотлардан қандай фойдаланиш керак II қисм

финансовая отчетность

Биринчи қисмда биз молиявий ҳисоботларни умумий жиҳатлари тўғрисида сўз юритдик. Бу қисмда эса учта асосий ҳисоботни кўриб чиқамиз.

Бухгалтерия  баланси

Бухгалтерия баланси корхонаниннг ҳисобот давридаги, табиийки, йилнинг боши ва охири бўлгани учун активлари ва пассивларининг ҳолатини кўрсатиб беради.

Активлар – булар корханадаги мавжуд барча нарсалар: бино, жиҳозлар, материаллар, мижозларнинг қарзлари, ҳисобварақдаги  пул маблағлари.

Пассивлар – шуни тақозо этадики, унинг ёрдамида активлар: устав фондига бадаллар, кредитлар, мол берувчилар ёки ходимларнинг қарзлари, тақсимланмаган фойда олинган бўлади.

Балансни ҳар йили тузиш активлар ва пассивлар ҳолатидаги ўзгаришларни кузатиш, жиддий ўзгаришларнинг сабабларини аниқлаш ва лозим бўлганда зарур чораларни кўриш учун керак бўлади.

Масалан,

Йилнинг боши ва охирига нисбатан материаллар, тайёр маҳсулот ва товарлар қолдиқларини таққослаш мумкин. Агар омборхонада товарлар кўпайиб кетган бўлса – бунинг ҳам сабаблари таҳлил этилади.

Асосий воситалар нархидаги ўзгаришларни таққослаш мумкин. Агар сумма ошиб кетган бўлса – унинг хусусий маблағлар ёки қарз олинган маблағларнинг қай бири ҳисобига ошганлиги аниқланади.

Бухгалтерия баланси асосида кўплаб молиявий коэфициентлар ҳисообланади.

 Масалан, активлар ликвидлиги – сиз активларингизни қанчалик тезликда пулга айлантиришингиз мумкин;

Барқарорлик коэффициенти – корхона қарз олинган маблағларга қанчалик тобе.

Ушбу коэффициентлар бизнесингизнинг молиявий аҳволи ҳақида янада кўпроқ маълумот олишингизга ёрдам беради.

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ташкилотнинг даромадлар ва харажатлар  тизимини намоён этади. Ҳисоботда таққослаш имконияти сифатида бу йилги маълумотлар ҳам, ўтган йилги маълумотлар ҳам берилади.

Маълумотлар мантиқий кетма-кетликда кўрсатилади:

Асосий фаолиятдан олинган даромад ва харажатлар – сизнинг компаниянгиз фаолиятининг асосий йўналишлари;

Бошқа фаолиятлар бўйича даромад ва харажатлар – фаолиятнинг бошқа турлари, асосий воситаларни сотиш ёки беғараз мол-мулк олиш сингари бир марталик амалиётлар;

 Молиявий фаолият бўйича Даромад ва харажатлар – дивидендлар ва фоизлар, курс бўйича тафовутлар;

Фавқулодда фойда ва зарарлар – форс-мажорлар: ёнғинлар, сув тошқинлари.

Қандай таҳлил ўтказиш мумкин

Энг кўп фойдани сиз қайси фаолиятингиздан оласиз;

Харажатлар  моддалари бўйича таҳлил. Қайси харажатлар кўпроқ: таннарх ёки бошқарув ходимларини сақлаш,  балки реклама харажатлари кўпроқдир?

Ўтган давр билан солиштириш: даромадлар қанчалик кўпайди ва харажатлар пасайдими, тизимнинг ўзида ўзгариш бўлдими?

Эътибор беринг: Молиявий  натижалар тўғрисида ҳисоботда жорий йилдаги якуний фойда ёки зарар кўрсатилган. Бухгалтерия балансида эса фойда ва зарарнинг  якуний суммаси бутун давр учун ўсиб борувчи якун билан ҳисобланади.

Пул оқими тўғрисида  ҳисобот

Пул оқими тўғрисида ҳисобот пул маблағларининг йил давомидаги ҳаракатини  кўрсатиб беради.  

Бир қараганда, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва пул оқими тўғрисидаги  ҳисобот бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб кўринади. Аммо бу ҳисоботлар компания молиявий ҳолатининг турли томонлари ҳақида ҳикоя қиладилар.

Молиявий натижалар  тўғрисидаги ҳисобот йил мобайнида қандай даромад ва харажатлар бўлганини кўрсатади, айни пайтда пул оқими тўғрисидаги ҳисобот сизнинг аслида қанча пулингиз бўлгани ва уни нималарга сарфлаганингизни кўрсатади. Масалан, 2017 йилнинг декабр ойида бир партия товарни 100 сўмга сотдингиз, илгаридан қилинган тўлов 15 сўмдан иборат бўлди. Қолган қисмини эса мижоз 2018 йилнинг январ ойида тўлайди.  2017  йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда сиз даромад сифатида 100 сўмни, пул оқими тўғрисидаги ҳисоботда эса фақат 15 сўмни кўрсатасиз.

Одатда пул маблағларининг ҳаракати уч йўналишда кўриб чиқилади:

Амалиёт фаолияти

Жорий фаолият бўйича тушган пул оқими: мижозларнинг тўловлари;

Пулнинг корхонанинг қуйидаги жорий ишларига кетган оқими: хом ашё ва материаллар  сотиб олишга, ойлик маошларни тўлашга, ижара ва коммунал тўловларга;

Инвестициялаш фаолияти

Узоқ муддатли қуйидаги активларни сотишдан ҳосил бўлган пул оқими: жиҳозлар, бинолар, кредит ва қарз тушумлари;

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун узоқ муддатли активлар олиш учун,  масалан, жиҳозлар, транспорт воситалари, дастурий таъминот олиш учун кетган пул оқими.

Молиявий фаолият

Хусусий акциялар ва ҳиссаларни  сотишдан ҳосил бўлган оқим;

Хусусий акциялар ва ҳиссаларни сотиб олишга кетган оқим.

Бу ҳисоботдаги маълумотлар бошқарма ходимига кейинги даврларда пул оқимларини режалаштириш имконини беради. Пул оқимларини тўғри режалаштириш корхонага қуйидаги имкониятларни беради:

сотиб олиш бўйича харажатларни камайтиради, чунки мавсум учун заҳирага ғамлаб қўйиш ёки кўтара савдода чегирма олиш мумкин.

солиқ ва ажратмаларни замонавий тўловларга ўтказиш билан жарималарни  четлаб ўтиш;

барча бўлимларнинг бетўхтов ишлашини барқарор этиш.

Бошқарма ходимлари учун ҳисобот тузиш малакаси зарур бўлмайди, балки ҳисоботнинг маълумотларидан тўғри фойдаланиш маҳорати кифоя.

Ишончимиз комилки, бизнинг мақоламизда баён этилган жиҳатлар сиз учун фойдали бўлади ва бу молиявий ҳисоботдан самарали фойдаланиш тимконини беради.

04.05.2018