Молия ҳисоботларидаги маълумотлардан қандай фойдаланиш керак I қисм

финансовая отчетность

Тез орада жорий йил тугайди. Мамлакатимиздаги барча бухгалтериялар кечалари уйқуни унутадилар, чунки нафақат ҳисобот даври келди, балки йиллик молиявий ҳисобот тузадиган вақт ҳам бўлиб қолди.

Кўпинча, бухгалтерлар меҳнати муносиб баҳоланмайди. Ростдан ҳам кўпчилик бу ҳисоботларнинг уддасидан чиқиш қийин, деб ўйлайдилар.

Бу афсонага аллақачон барҳам бериш керак эди! Молиявий ҳисобот шундай тузиладики, у фойдаланувчилар учун жуда қулай ва тушунарли бўлиши керак. Ҳисоботдаги ахборотлар корхонада ишлар қандай кетаётгани ва янги молиявий муваффақиятли йилни қандай режалаштириш учун ғоят фойдали ва зарур бўлади.

Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар

Молиявий ҳисоботдан асосий фойдаланувчилар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

Молиявий ҳисоботдан раҳбарият таркибидагилар бошқарувнинг объектив қарорлари қабул қилиш, компанияни истиқболдаги тараққиёти стратегиясини ишлаб чиқиш учун фойдаланадилар.

Мулкдорлар йилнинг қанчалик муваффақиятли бўлганини, ёлланган менеджментнинг қай даражада самарали эканлигини таҳлил этишлари мумкин;

Инвесторлар ҳисоботлар асосида қўйилмаларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарорлар қабул қиладилар.

Асосий молиявий ҳисоботлар:

Бухгалтерия баланси;

Молиявий  натижалар  ҳақида ҳисобот;

Пул маблағларининг ҳаракати  тўғрисида  ҳисобот.

Тушунтириш хати

Молиявий ҳисоботга тушунтириш хати илова қилинади, унда жорий йилнинг қуйидаги сингари  энг муҳим жиҳатлари таъкидлаб ўтилади:

баъзи ҳолларда пул билан баҳоланмайдиган, аммо қарорлар қабул этиш учун муҳим аҳамият касб этадиган воқеалар. Бу – балки компания раҳбариятининг ўзгариши, бозорда жиддий рақобатчининг пайдо бўлиб қолиши, қонунчиликдаги ўзгаришлар бўлиши мумкин;

кейинги йилга тааллуқли бўлган, лекин қарорлар қабул қилиш учун аҳамияти бўлмаган воқеалар. Бу – солиқ тўловидаги ўзгаришлар, энг йирик мижознинг кетиши тўғрисидаги  огоҳлантириши, филиалларнинг очилиши сингарилар бўлиши мумкин;

ҳисоботларни тузишда қўлланилган ҳисоб-китоблар, таҳлил ва режалаштириш тизимларидаги ўзгаришлар. Ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотлар, шубҳасиз фойдаланувчининг бу ҳақда тасаввурга эга бўлиши ва қарорлар қабул қилганда буни ҳисобга олиши учун эълон қилинади. Масалан, дейлик, бу йил корхона муддати ўтган дебиторлик қарзини уч йилдан кейин ҳисобдан чиқаришга  қарор қилди, илгари 5 йилдан кейин ҳисобдан чиқарилган.  Шунга мувофиқ, бу йил аслида ҳеч нарса ўзгармаган бўлса-да, ҳисобдан чиқариш ҳисобига  зарар кескин ошади.

Кўплаб компаниялар асосий молиявий ҳисоботлар билан бирга, бир вақтнинг ўзида ахборотни фойдаланувчиларнинг талабларига қараб янада қулай ёки батафсил тарзда акс эттирадиган ички ҳисоботни ҳам тайёрлайдилар.

Ҳисоботлар қандай шаклда тайёрланишидан қатъий назар асосий эътиборни унинг фойдаланувчилар учун холис, аниқ ва ишончли бўлишига  қаратиш крак.

04.05.2018