Имтиёзли микрокредитлашнинг эксприментал тизими

микрокредитования

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПҚ-2746 сонли “Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эксперимент сифатида Тошкент шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлашни амалга оширишнинг янги тизимини маъқуллади.

Унга мувофиқ микросармоялаш билан қамраб олиш учун устувор контингент шахслар қуйидагилар ҳисобланади:

ўрта-махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг  битирувчилари;

муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар;

меҳнат ташкилотларида рўйхатга олинган  иш билан банд бўлмаган  фуқаролар;

фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари тақдимномаси билан  оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғилланаётган аҳоли, шунингдек ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар.

Имтиёзли микромолиялашнинг қуйидаги  асосий вазифалари аниқланди:

кичик тадбиркорлик, энг аввало оилавий ва хусусий тадбиркорлик соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш;

имтиёзли кредитлар бериш орқали юқорида қайд этилган шахслар контингентлари учун уларни тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этиш мақсадида микромолиявий хизматлардан осон фойдаланишларини максимал даражада таъминлаш;

аҳолининг кам таъминланган ва ҳожатманд қатламлари даромадларини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини кучайтириш.

 

Имтиёзли микрокредитларни олиш шартлари:

микрокредит миқдори – энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача;

асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда уч йилгача муддатга;

йиллик фоиз ставкаси миқдорлари: битта иш жойи яратилганда – 9 фоиз, иккита иш жойи – 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш жойлари – 7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратилганда – 6 фоиз миқдорда.

 

Эслатиб ўтамиз, давлат буюртмалари учун иш жойлари  ташкил этиш учун ҳам  имтиёзли микрокредит олишингиз, I и II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ишга  жалб этилганда сиз солиқ имтиёзларига эга бўлишингиз мумкин.

Тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мурожаат этувчиларга микрокредитларни расмийлаштириш ва бизнес-режаларни тайёрлашда ҳар томонлама ташкилий кўмак ва амалий ёрдам бериш    тавсия қилинди.

Имтиёзли микрокредитлар тақдим этиладиган фаолият турлари

Эътибор беринг, тижорат банклари томонидан уларни амалга  ошириш учун  микрокредитлар бериладиган асосий фаолият турларининг рўйхати тузилган.

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший соҳа учун мўлжалланган машиналар, маиший асбоблар, офис машиналари, ҳисоблаш, компьютер ва принтер техникаларини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек  транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари (акустик тизимини ва қўриқловчи сигнализацияни таъмирлаш ҳамда ўрнатиш, ювиш, силлиқлаш, кузовга ҳимояловчи ва безовчи қопламаларни ўрнатиш, салонни  тозалаш  ва бошқалар).

Миллий ширинликлар, пишлоқ маҳсулотлари, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, фрезерда музлатилган маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш.

Компьютер дастурлари ишлаб чиқиш бўйича хизматлар, шунингдек,  компьютер ёрдамида матнни териш ва босиб бериш, матн нусхасини олиш ва  кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар.

Металлни таъмирлаш ишлари (металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш, калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш).

Индивидуал буюртмалар бўйича оёқ кийимлари тайёрлаш ва тикиш, пойабзалларни таъмирлаш, мойлаш ва тозалаш.

Гилам ва гилам буюмларини  тозалаш.

Оптика, соатларни таъмирлаш ва металл, пластмасса, керамика, чинни, тош, картондан тайёрланган буюмларга ўймакорлик ишлари (рельефли ёзувлар ва тасвирлар тушириш).

Мусика асбобларини таъмирлаш ва созлаш.

Витраж ишлари (шиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар), ойнага бадиий ишлов бериш.

Янада батафсил:  Тикувчилик, мўйна, тери ва трикотаж маҳсулотлари, бош кийимлар ва тўқимачилик галантерияси маҳсулотларини таъмирлаш ва тикиш, жумладан дарпардалар ҳамда  эшик ва дераза пардалари тикиш, трикотаж буюмлари тўқиш, каштадўзлик.

Кир ювиш хизматлари, кирхона ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш.

Дизайн бўйича хизматлар (графика, интерьерлар, мебеллар  ва бошқалар), шунингдек  чизма-графика ишлари ва расм солиш.

Жамоатчилик  биоҳожатхоналари хизмати.

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш.

 

04.04.2018